Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди
29 апрель 2021, 21:54

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди

Ашхободда Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари учрашди. Учрашувда Халқаро транспорт ва транзит йўлагини яратиш тўғрисидаги Ашхобод битимини бундан буён ҳам биргаликда илгари суриш таъкидланди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
29 апрель 2021, 21:40

Жаҳон янгиликлари дайжести

Буюк Британия бош вазирига қарши тергов бошлангани, АҚШда ижтимоий секторни қўллаб-қувватлаш учуш 1,8 трлн долларлик дастурнинг қабул қилингани, Aрманистонда турк товарларини сотишга қўйилган тақиқнинг узайтирилиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Ўзбекистон ташқи интернет каналининг тезлиги 1800 Гбит/секундга етказилади
29 апрель 2021, 17:59

Ўзбекистон ташқи интернет каналининг тезлиги 1800 Гбит/секундга етказилади

Ҳукумат «Ўзбектелеком» нинг халқаро пакетларни алмаштириш марказининг имкониятларини кенгайтириш бўйича лойиҳа параметрларини маъқуллади. Халқаро интернет каналининг қуввати секундига 1800 Гбитга етказилади. Лойиҳа қиймати деярли 26 млн долларни ташкил этади.

Ўзбекистон қирғиз-тожик можароси томонларини тўқнашувларни дарҳол тугатишга чақирмоқда
29 апрель 2021, 17:44

Ўзбекистон қирғиз-тожик можароси томонларини тўқнашувларни дарҳол тугатишга чақирмоқда

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги қирғиз-тожик чегарасидаги тўқнашувларни дарҳол тўхтатишга ва вазиятни барқарорлаштириш учун қўшма чоралар кўришга чақирди. «Ўзбекистон тез орада келишувга эришиш учун ҳар томонлама ёрдам беришга тайёр», — дейилади ТИВ баёнотида. Айни дамда, отишма оқибатида Тожикистоннинг яна 5 нафар, Қирғизистоннинг ҳам 5 фуқароси жароҳатланган, бир нафари вафот этди.

Нархини эшитиб, ҳоким ҳайдаворганди — депутат баланд байроқлар ўрнатилиши ҳақида
29 апрель 2021, 17:16

Нархини эшитиб, ҳоким ҳайдаворганди — депутат баланд байроқлар ўрнатилиши ҳақида

Депутат Дониёр Ғаниев Қаршида баландлиги 62,5 метрга тенг 1,35 млрд сўмлик байроқ ўрнатилишига муносабат билдириб, 2 йил аввал Фарғонадаги шунга ўхшаш ҳолатни ёдга олди. Ўшанда Фарғонада ўрнатилиши керак бўлган байроқнинг сарф-ҳаражатлари 1 млрд сўм атрофида бўлиши айтилган. «Нархини эшитиб, ҳоким ҳайдаворганди», — деди у.

Андижонда қулоқчин тақиб кетаётган йигитни поезд босиб кетди
29 апрель 2021, 16:50

Андижонда қулоқчин тақиб кетаётган йигитни поезд босиб кетди

Андижон вилоятида қулоғида «наушник» билан кетаётган йигитни поезд босиб кетди. Оқибатда йигит вафот этган.

Долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи кун пасаймоқда
29 апрель 2021, 16:46

Долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи кун пасаймоқда

Долларнинг расмий курси 6 сўмга арзонлади ва жами 10 509 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса кўтарилди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирига ўринбосар тайинланди
29 апрель 2021, 16:31

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирига ўринбосар тайинланди

Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Отабек Чориев инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тошкент шаҳар ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
29 апрель 2021, 16:17

Тошкент шаҳар ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари бўлиб ишлаб келган Фахриддин Давруков Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

«Бу қоғозда шундай». Расул Кушербаев — UzAuto Motors`нинг МҚКҚ устидан ғалабаси тўғрисида
29 апрель 2021, 15:56

«Бу қоғозда шундай». Расул Кушербаев — UzAuto Motors`нинг МҚКҚ устидан ғалабаси тўғрисида

Депутат Расул Кушербаев UzAuto Motors Антимонополия қўмитасини «фақат қоғозда» мағлуб этди, деб ҳисоблайди. Унинг сўзларига кўра, компания одамларнинг ишончи ва ўз имижини йўқотган. Депутат, шунингдек, ушбу жараён мисолида судларнинг қандай ишлаши ва тизим монополияларга қарши қандай кураш олиб боришини кўриш мумкинлигини таъкидлади.

Ўзбекистон ва ХХР етакчилари вакцинация ва иқтисодий масалаларни муҳокама қилишди
29 апрель 2021, 15:40

Ўзбекистон ва ХХР етакчилари вакцинация ва иқтисодий масалаларни муҳокама қилишди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва ХХР раиси Си Цзиньпин телефон орқали мулоқот вақтида аҳолини оммавий эмлаш, иқтисодий ҳамкорлик, қолаверса, Хитой етакчисининг Тошкентга ташрифига тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилишди.

«Амалдорлар орасида ҳали ҳам шовинистлар бор» — Расул Кушербаев давлат тилини ислоҳ қилиш тўғрисида
29 апрель 2021, 15:24 1

«Амалдорлар орасида ҳали ҳам шовинистлар бор» — Расул Кушербаев давлат тилини ислоҳ қилиш тўғрисида

Депутат Расул Кушербаевнинг айтишича, ўзбек тили фақат давлат билан ишлайдиганлар учун мажбурий бўлиши керак. Парламент аъзоси, шунингдек, жамиятда тил билан боғлиқ дискриминация мавжудлигини тан олди ва расмийлар орасида вазиятга шовинистик нигоҳ билан қарайдиганлар ҳали ҳам борлигини таъкидлади.

Қаршида 1,35 млрд сўмлик байроқ ўрнатилади
29 апрель 2021, 15:18

Қаршида 1,35 млрд сўмлик байроқ ўрнатилади

Қашқадарё вилоятида баландлиги 62,5 метрга тенг давлат байроғи ўрнатиш режалаштирилмоқда. Маълумотларга кўра, Қарши шаҳридаги давлат байроғининг биргина устунини бунёд этишга 1 млрд 350 млн сўм маблағ сарфланади.

Энди Humans алоқа хизматларини кешбек билан тўлаш мумкин
29 апрель 2021, 15:00

Энди Humans алоқа хизматларини кешбек билан тўлаш мумкин

Энди Humans мижозлари ҳар қандай мобил алоқа хизматларининг нархини кешбек билан тўлашлари мумкин. Тўплаш мумкин бўлган кешбек миқдори — чекланмаган.

Яна 2 та ОТМ вақтинчалик масофавий таълимга ўтказилди
29 апрель 2021, 14:52

Яна 2 та ОТМ вақтинчалик масофавий таълимга ўтказилди

Талабалар орасида COVID-19 инфекцияси аниқлангани сабабли, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ва Жиззах давлат педагогика институти масофавий таълим тизимига ўтди.

Гулистонда ҳоким ўринбосари 400 доллар билан қўлга тушди
29 апрель 2021, 14:50

Гулистонда ҳоким ўринбосари 400 доллар билан қўлга тушди

Гулистонда ҳоким ўринбосари фуқарони кам таъминланган оилалар учун қурилаётган кўп қаватли арзонлаштирилган уй-жойлардан хонадон олиш учун рўйхатга қўйиб, бунинг эвазига 400 доллар пора олаётган пайтида қўлга тушди.

Ўзбекистон Ҳиндистонга гуманитар ёрдам кўрсатади
29 апрель 2021, 14:05

Ўзбекистон Ҳиндистонга гуманитар ёрдам кўрсатади

Ўзбекистон Ҳиндистонга коронавирус билан курашиш учун «Ремдесивир» препарати, этил спирти, мобил кислород концентратори тўпламларини юборади. Мамлакатда ҳозирда оғир эпидемиологик вазият кузатилмоқда.

«Асосий мансабдор шахсларни тайинлашни сайловлар орқали қилар эдим» — Расул Кушербаев
29 апрель 2021, 13:29 1

«Асосий мансабдор шахсларни тайинлашни сайловлар орқали қилар эдим» — Расул Кушербаев

Депутат Расул Кушербаев давлат хизматини ислоҳ қилиш тўғрисида гапириб, прокурорлар, судьялар ва ички ишлар органлари бошлиқларининг тайинловини сайловлар орқали ташкиллаштирган бўлишини айтди. «Одамлар тайёр. Халқ президентни, депутатни сайлайди-ку», — деди у.

Кунлик ишчилар ва ўзини ўзи банд қилганлар учун «Mening ishim» онлайн-майдони ишга туширилади
29 апрель 2021, 13:21

Кунлик ишчилар ва ўзини ўзи банд қилганлар учун «Mening ishim» онлайн-майдони ишга туширилади

Президент қарори билан жорий йилда 457 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилади. Шунингдек, кунлик ишчилар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун «Mening ishim» онлайн-майдони ишга туширилади. Уларнинг фаолият турлари ҳамда хизматлари тўғрисидаги маълумотлар платформа орқали бепул эълон қилиб борилади.

Зойир Мирзаев коронавирусга чалингани маълум қилинди
29 апрель 2021, 13:13

Зойир Мирзаев коронавирусга чалингани маълум қилинди

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев COVID-19га чалинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг