Фахриддин Давруков Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари — шаҳар Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди, дея хабар берди Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Фахриддин Давруков Тошкент молия институти (1997) ва Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини (2003) битирган. Кўп йиллар давомида у Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида ва Вазирлар Маҳкамасида ишлаган.

Тайинловга қадар у Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари бўлиб ишлаб келган.