Андижон вилоятида қулоғида «наушник» билан кетаётган йигитни поезд босиб кетди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ «Замон» мухбирига хабар берди.

Ҳодиса 29 апрель куни соат 11:00 ларда содир бўлди. Поезд уриб юбориши натижасида фуқаро воқеа жойида вафот этди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео лавҳалар ва изоҳларга кўра, мазкур воқеа Андижон туманида содир бўлган. Жабрланувчи йигит 20−23 ёшлар атрофида бўлган.