Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Расул Кушербаев Alter Ego лойиҳасига берган интервьюсида яна бир бор Ўзбекистон халқи давлат органларининг асосий мансабдор шахсларини сайлашга тайёрлигини таъкидлади.

«Биринчидан, мен асосий мансабдор шахсларни тайинлашни сайловлар орқали амалга оширар эдим. Прокурор, маҳаллий судьялар, биз айтадигандек милиция бошлиғини. Агар керак бўлса, вазирларни ҳам очиқ танлов орқали» — деди у.

«[Одамлар] тайёр. Одамлар президентни, депутатни сайлайди. Президент — мамлакатнинг етакчиси, унинг алоҳида сиёсий иродаси бор, у йўналтиради ва ҳоказо. Агар халқ бундай одамни хатосиз танласа, унда нега халқ бошқа шахсларни танлаши мумкинлигига ишониш мумкин эмас», — дея қўшимча қилди парламент аъзоси.

Февраль ойида Расул Кушербаев халқ ҳокимларни сайлашга тайёр эмаслиги ҳақидаги фикрга кўшилмаслигини маълум қилган эди. «Рухсат бераётганларнинг ўзи тайёр эмас», — деган эди у.

Март ойида президент Шавкат Мирзиёев «биз битта маҳалла раисини ҳам адолатли сайлай олмаймиз-ку», — дея таъкидлаган эди. «Жамият тайёр бўлмаган муҳитга сайловларни қўйиш хиёнат эмасми?», — бу хиёнат деган эди давлат раҳбари.

Ҳозирда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари тегишли халқ депутатлари кенгаши томонидан тасдиқлангандан кейин президент томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади. Шу билан бирга, президент ушбу лавозимга номзодни кенгашда қатнашган ҳар бир партия гуруҳи билан маслаҳатлашгандан сўнг тайинлайди. Туман ва шаҳар ҳокимлари вилоят ҳокимлари (Тошкент туманлари ҳокимлари — шаҳар ҳокими томонидан) томонидан тайинланади ва лавозимдан озод қилинади ҳамда тегишли кенгаш томонидан тасдиқланади.