Отабек Чориев инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар берди ЎзА.

У бунга қадар Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Апрель ойи бошида инвестиция ва ташқи савдо вазирига яна бир ўринбосар тайинланганди. Март ойида эса Хуррам Тешабоев ИТСВ раҳбарининг Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун ишлари бўйича ўринбосари бўлган эди.