Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев коронавирусга чалинди. Бу ҳақда вилоят ҳокими матбуот котиби Aҳрор Содиқов ўзининг TikTok`даги саҳифасида маълум қилди.

«Мен ўзим ҳам 2020 йили коронавирусдан даволаниб чиқдим. Aйрим асоратларини айтмаганда ҳозир яхшиман. Шу ўринда бугунги кунда вирусдан даволанаётган вилоят раҳбарининг саломатликлари тикланиб, тез орада иш фаолиятларига қайтишини сўраган бўлар эдим», — дейди Aҳрор Содиқов.

Аввалроқ, Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовлар касалликка чалиниб, даволаниб чиққан.