Олий Мажлис депутати Дониёр Ғаниев Қаршида баландлиги 62,5 метрга тенг 1,35 млрд сўмлик байроқ ўрнатилишига муносабат билдирди.

Унинг маълум қилишича, Фарғонада ўрнатилиши керак бўлган байроқнинг сарф-ҳаражатларини 1 млрд сўм атрофида нарх ҳисоблаб беришган. Нархини эшитиб, ҳоким ҳайдаб юборган, дейди у. Якунда эса байроқ ўрнатилиш харажатлари «100 млн сўмга ҳам бормаган"и айтилди.


Маълумот учун, 2 йил аввал 2019 йили Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев бўлган. 2020 йилнинг сентябр ойида Шуҳрат Ғаниев бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Қашқадарё вилоятида баландлиги 62,5 метрга тенг 1,35 млрд сўмлик давлат байроғи ўрнатиш режалаштирилаётгани ҳақида хабар берилган эди.