Ўзбекистон футболи билан танишган ФИФА раҳбари — фоторепортаж
6 май 2023, 15:50

Ўзбекистон футболи билан танишган ФИФА раҳбари — фоторепортаж

Ўзбекистон футбол ассоциациясига ташриф, тўп ва футболкаларга қўйилган дастхатлар, «Дўстлик» стадиони қурилишига қўшилган ҳисса, U-20 терма жамоасига тилаклар ва 9-рақамли футбол формаси — Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) раҳбари Жанни Инфантинонинг Тошкентга ташрифидан репортаж.

Президентлар Берлинда Ўзбекистон маданий мероси кўргазмасини очиб берди
4 май 2023, 07:31

Президентлар Берлинда Ўзбекистон маданий мероси кўргазмасини очиб берди

Ўзбекистон ва Германия президентлари Жеймс Симон галереясида тайёргарлигига бир неча йил кетган «Ўзбекистоннинг археологик хазиналари. Македониялик Искандардан Кушонлар салтанатигача» кўргазмасини очиб берди. Унга Берлин музейларидан 65 та, Ўзбекистон музейларидан 285 та экспонат қўйилган.

Референдум: Уйда овоз бериш қандай ўтмоқда? (фото)
30 апрель 2023, 17:05

Референдум: Уйда овоз бериш қандай ўтмоқда? (фото)

Ўзбекистон Конституциясининг янги таҳрири бўйича референдумда овоз бериш учун соғлиғи туфайли сайлов участкасига ташриф буюра олмайдиган фуқаролар уйда овоз беришмоқда. «Газета.uz» мухбирлари участка комиссиялари аъзолари билан уларнинг уйига ташриф буюрди.

Фото: Тошкентдаги референдум участкаларида овоз бериш жараёнлари
30 апрель 2023, 10:53

Фото: Тошкентдаги референдум участкаларида овоз бериш жараёнлари

Тошкентдаги бир қатор участкаларда овоз бериш жараёнининг илк соатидаёқ «10−15 фоиз сайловчи овоз бериб бўлди». Айрим референдум участкалари гавжум. Овоз беришга фарзандлари билан келаётганлар кам эмас. «Газета.uz» фоторепортажи.

Тошкентда референдум қандай бошланди?
30 апрель 2023, 09:57

Тошкентда референдум қандай бошланди?

8:00 дан пойтахтдаги референдум участкаларида мадҳия янгради, сўнгра сайловчилар учун ўз эшикларини очди. Одатга кўра, эрта тонгдан овоз бериш учун кўпчилик ташриф буюрмоқда. «Газета.uz» кун давомида овоз бериш жараёнини ёритиб боради.

Фото: Ўзбекистонда Конституциянинг янги таҳрири бўйича референдум бошланди
30 апрель 2023, 09:12

Фото: Ўзбекистонда Конституциянинг янги таҳрири бўйича референдум бошланди

Ўзбекистонда Конституциянинг янги таҳрири бўйича референдум участкалари очилди. Участка комиссиялари аъзолари кузатувчилар гувоҳлигида овоз бериш қутиларини муҳрлашди. Ўзбекистон мадҳияси янгради ва овоз бериш жараёни очиқ деб эълон қилинди. Жараённи бизнинг фоторепортажларимизда томоша қилинг.

«Орол денгизи шамоллари» — қорақалпоқ эпик мероси Европа саҳналарида. Фото
28 апрель 2023, 20:05

«Орол денгизи шамоллари» — қорақалпоқ эпик мероси Европа саҳналарида. Фото

Қорақалпоғистонлик мусиқачилар Германия, Бельгия ва Нидерландия давлатларида 11−28 апрель кунлари «Орол денгизи шамоллари» номли ижодий сафарда бўлди. Улар қорақалпоқ достонлари ҳамда халқ қўшиқларидан иборат 10 дан ортиқ концерт ҳамда маҳорат дарсларини қорақалпоқ тилида намойиш этди.

Фото: Тошкент ерусти метро ҳалқа йўлининг янги станциялари (8−12) қандай кўринишга эга?
26 апрель 2023, 22:24

Фото: Тошкент ерусти метро ҳалқа йўлининг янги станциялари (8−12) қандай кўринишга эга?

Тошкент метроси ерусти Ҳалқа йўлининг бешта янги бекати (8−12) йўловчилар учун очилди. Станцияларнинг интерьер дизайни, тематик безакли «Паралимпия ҳаракати» станциясидан ташқари, бошқалар билан бир хил. Станциялар қандай кўринишга эгалиги — «Газета.uz» фоторепортажида.

Ўзбекистон 5 млн долларга таъмирлаб берган Қирғизистондаги театр очилди — фото
26 апрель 2023, 16:50

Ўзбекистон 5 млн долларга таъмирлаб берган Қирғизистондаги театр очилди — фото

24 апрель куни Бобур номли Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театри биносининг очилиш маросими бўлди. Унда икки мамлакат ҳукуматлари вакиллари қатнашди. Ўзбекистон таъмирлаш ишларига 5 млн доллар маблағ ажратганди.

Тошкентда ўтказилаётган «Иннопром. Марказий Осиё» кўргазмаси — суратларда
26 апрель 2023, 15:19

Тошкентда ўтказилаётган «Иннопром. Марказий Осиё» кўргазмаси — суратларда

24−27 апрель кунлари пойтахтда «Иннопром. Марказий Осиё» халқаро саноат кўргазмаси ўтказилмоқда. Унда 5 мингдан ортиқ делегатлар, шу жумладан ҳукуматлар вакиллари ва ишбилармонлар фикр алмашиб, ҳамкорлик масалалари бўйича музокаралар олиб боряпти. «Газета.uz» кўргазмадан фоторепортаж тайёрлади.

Ҳудудларда ҳарбий хизматчилар қасамёд келтирди (фото)
25 апрель 2023, 12:37

Ҳудудларда ҳарбий хизматчилар қасамёд келтирди (фото)

Якшанба куни Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисм ва муассасаларда муддатли ҳарбий хизматга чақирилган аскарларнинг қасамёд келтириш маросимлари бўлиб ўтди. Фото.

«Танамга мих қоқманг». Экоблогер ўзбекистонликларни дарахтларга озор бермасликка чақирмоқда. Фото
25 апрель 2023, 11:42

«Танамга мих қоқманг». Экоблогер ўзбекистонликларни дарахтларга озор бермасликка чақирмоқда. Фото

Экоблогер «O‘rikguli» дарахтларга озор бермасликка чорловчи плакатлар суратини тармоқларга жойлади. У «Газета.uz» билан суҳбатда бундан мақсад кўчаларга ҳадеб арча эмас, ҳудудга мос келадиган дарахтларни экиш, уларнинг остини бетонламасдан, тагида ҳам жон борлигини тушунтириш экани ҳақида гапирди.

Мустақил Ўзбекистонда биринчи Рамазон Ҳайити қандай нишонланган? — видео
21 апрель 2023, 19:21

Мустақил Ўзбекистонда биринчи Рамазон Ҳайити қандай нишонланган? — видео

Маҳаллаларда «бир сўм пул» сўраётган болалар, Самарқанддаги Регистон майдонида ҳайит намозининг ўқилиши, тандирдан узилган нон ва нишолдани бир-бирига узатаётган қўшнилар — 1992 йилда ўзбекистонликлар муқаддас Рамазон ойини шундай кузатишган.

Тошкентда Рамазон ҳайити намози ўқилди — фото
21 апрель 2023, 09:46

Тошкентда Рамазон ҳайити намози ўқилди — фото

21 апрель тонгида Ўзбекистондаги мавжуд 2100 ортиқ масжидларда Рамазон ҳайити намози ўқилди. «Газета.uz» мухбири Тошкент шаҳридаги Мулла Қосим жоме масжидидан фоторепортаж тайёрлади.

Фото: 10 йил деганда гармошка-автобуслар Тошкентга қайтди
20 апрель 2023, 11:07

Фото: 10 йил деганда гармошка-автобуслар Тошкентга қайтди

Шу кунларда келтирилган 400 та автобус ва электробуслар Тошкент кўчаларида ҳаракатни бошлади. Улар орасида 10 йилдан бери Ўзбекистонда бўлмаган, узунлиги 18 метрдан иборат 118 дона гармошка-автобус ҳам мавжуд. «Газета.uz» фоторепортажи.

«Марказий Осиёда ягона». Маданият вазирлиги 15,5 млрд сўмлик кўчма саҳналарни тақдимот қилди
17 апрель 2023, 17:59

«Марказий Осиёда ягона». Маданият вазирлиги 15,5 млрд сўмлик кўчма саҳналарни тақдимот қилди

Маданият вазирлиги 15,5 млрд сўмга харид қилган кўчма саҳнали юк машиналари тақдимоти ўтказилди. Трансформер 2,5 соатда ўрнатилади, 10 минг кишига мўлжалланган ва алоҳида генератори мавжуд. Озодбек Назарбековнинг айтишича, улар тоғли ҳудудларга бориб, аҳолига хизмат кўрсатади. «Газета.uz» репортажи.

«Хурсанд бўлишга ҳали эрта». «Маданият ва маърифат» телеканали ҳақида фаоллар фикри
15 апрель 2023, 18:10

«Хурсанд бўлишга ҳали эрта». «Маданият ва маърифат» телеканали ҳақида фаоллар фикри

Жамоатчиликнинг ескин танқидлардан сўнг маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков «Маданият ва маърифат» телеканали номи «Карвон»га ўзгартирилмаслигини маълум қилди. «Газета.uz» ўзбек зиёлилари ва «Маданият ва маърифат» телеканали ходимининг канал ривожига оид таклифларини эшитди.

Шуҳрат Абдураҳмонов иш жойида кўриниш берди (фото)
14 апрель 2023, 11:20

Шуҳрат Абдураҳмонов иш жойида кўриниш берди (фото)

Шуҳрат Абдураҳмонов ишдан кетгани ҳақидаги хабарлар фонида Андижон вилояти ҳокимлиги уни иш вақтида олинган видео ва суратларини эълон қилди.

Тошкент аэропортининг реконструкция қилинган иккинчи учиш-қўниш йўлаги очилди. Фото
13 апрель 2023, 11:26

Тошкент аэропортининг реконструкция қилинган иккинчи учиш-қўниш йўлаги очилди. Фото

Тошкент халқаро аэропортининг иккинчи учиш-қўниш йўлагида реконструкция ишлари якунланди. Журналистлар янгиланган йўлакка қўнган биринчи самолёт — Uzbekistan Airways`нинг Дубайдан келган Boeing 787 Dreamliner самолётини кутиб олди.

Тошкентга келган янги автобуслар қачон ҳаракатланишни бошлайди ва улар эскисидан қандай фарқ қилади? Фото
12 апрель 2023, 19:13

Тошкентга келган янги автобуслар қачон ҳаракатланишни бошлайди ва улар эскисидан қандай фарқ қилади? Фото

Тошкентда янги электробус ва 20 йилдан бери пойтахтда бўлмаган «гормошкали» автобуслар тақдимоти бўлди. «Газета.uz» уларнинг хусусиятлари, гормошкали автобуслар қайси йўналишларга қўйилиши ҳамда бунинг учун линия ва бекатлар қандай тайёрланиши ҳақида маълумот олди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг