20 ноябрь — Жаҳон болалар кунида UNICEF`нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ташаббуси билан Zamin халқаро жамоат фонди ҳамкорлигида мамлакатдаги энг муҳим бинолар, тарихий обидалар мовий ранг билан жиловланди. Бу ранг болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг манфаатларини илгари суриш белгисидир.
Ушбу акция бутун дунё бўйлаб ўтказилади, Ўзбекистон эса тўртинчи йилдирки унда қатнашмоқда.
«Келинг, ҳар бир бола таълим олиш, маданият ва фаол ижтимоий ҳаёт имконига эга бўлиши учун бор имкониятларимизни ишга солайлик!», дейди UNICEF`нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси.
Шу муносабат билан «Газета.uz» мухбирлари ҳам пойтахтда мовий кўриниш олган биноларни камера объектларига муҳрлади.
Элшод Салимов суратлари
Амир Темур музейи.
Мадина Аъзам суратлари
UNICEF ҳамда Zamin халқаро жамоат фонди видеоси