Ўзбекистонда ўлим даражаси июль ойида 26,4%га, Тошкентда деярли 166%га ўсди
9 сентябрь 2020, 14:03

Ўзбекистонда ўлим даражаси июль ойида 26,4%га, Тошкентда деярли 166%га ўсди

Июль ойи бўйича ўлим ҳолатлари сони сўнгги тўрт йилга нисбатан Ўзбекистонда 26,4%га, Тошкентда деярли 166%га, Тошкент вилоятида 43,8%га, Навоий вилоятида 51,7%га ўсди. «Газета.uz» сўнгги беш йил ичида январь ойидан июль ойигача бўлган ўлим даражаси бўйича маълумотларни ўрганди ва коронавирус пандемияси даврида рақамлар қандай ўзгарганлигини таҳлил қилиб чиқди.

Ҳусниддин Ато: «Чарчадим, енгилдим, бошқа бу ҳақда ёзмайман»
7 сентябрь 2020, 16:00

Ҳусниддин Ато: «Чарчадим, енгилдим, бошқа бу ҳақда ёзмайман»

«Ўз миллий маданиятинг, мумтоз меросинг ҳимояси ва ривожи учун ҳукуматга қанчалик таклиф киритмагин, барчаси бекор кетмоқда», — бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси Ҳусниддин Ато концерт фаолиятини лицензиялаш тартиби мумтоз мусиқа ривожланишига тўсқинлик қилиши, ушбу соҳадаги хонанда ва созандаларга қийинчилик туғдириши ҳақида.

«Коррупция даражаси — мамлакат тараққиёти ва демократиясининг кўрсаткичи ҳисобланади» — Aкмал Бурханов
5 сентябрь 2020, 14:00 1

«Коррупция даражаси — мамлакат тараққиёти ва демократиясининг кўрсаткичи ҳисобланади» — Aкмал Бурханов

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Aкмал Бурханов «Газета.uz»га берган интервьюсида олдин эгаллаган лавозимларида учраган коррупция ҳолатлари, Ўзбекистонда коррупцияни қўзғатувчи омиллар, қонунчиликда қандай бўшлиқлар борлиги ва агентлик давлат бюджетини талон-тарож қилиш ҳолатлари билан қандай курашиши ҳақида сўзлаб берди.

Мустақиллик — бу катта имкониятлар ва улкан масъулиятдир
1 сентябрь 2020, 19:10

Мустақиллик — бу катта имкониятлар ва улкан масъулиятдир

Мустақилликнинг 29 йиллиги муносабати билан давлат арбоблари Содиқ Сафоев ва Азиз Абдуҳакимов ҳамда тадбиркор Зафар Ҳошимов «Газета.uz»га 1991 йил 31 август кунини қандай эслаб қолганликлари, ўша вақтда қандай туйғуларни ҳис қилганликлари ва мустақиллик улар учун нимани англатиши ҳақида айтиб беришди.

«Шифокор касалликлардан қўрқмаслиги керак». Тиббиёт ходими «Ўзэкспомарказ»да беморларни даволаш тўғрисида
1 сентябрь 2020, 10:30

«Шифокор касалликлардан қўрқмаслиги керак». Тиббиёт ходими «Ўзэкспомарказ»да беморларни даволаш тўғрисида

Умумий амалиёт шифокори Имил Халитов «Ўзэкспомарказ»нинг жонлантириш бўлимида пневмония билан оғриган беморларни 15 кун давомида даволади. «Газета.uz» ундан 12 соатлаб ишлаш машаққатлари, қайси беморлар жонлантириш бўлимига ётқизилиши ва миллий соғлиқни сақлаш тизими коронавирус пандемиясига қанчалик қарши тура олганлиги тўғрисида сўради.

Ўрганилмаган Зикиркўл: Ўзбекистондаги энг баланд тоғли кўллардан бирига саёҳат
31 август 2020, 12:56 1

Ўрганилмаган Зикиркўл: Ўзбекистондаги энг баланд тоғли кўллардан бирига саёҳат

Йилда атиги икки ой давомида Ўзбекистондаги Чотқол тизмасининг энг баланд қисмида жойлашган улкан Зикиркўл кўли муз қатлам билан қопланмайди. У томон йўл баланд тоғлар ва қоятошлар орқали ўтади. Aвгуст ойида саёҳатчи Шароф Эгамбердиев бу ерларга саёҳатга чиқди.

XXI асрда ота-оналар назорати: болаларнинг интернетдан фойдаланишини чеклаш зарурми?
27 август 2020, 13:51

XXI асрда ота-оналар назорати: болаларнинг интернетдан фойдаланишини чеклаш зарурми?

Болалар фойдаланаётган интернет-контентни назорат қилиш шартми? Бунда нималарга эътибор бериш керак ва қандай ҳаракатларни амалга оширмаслик зарур? «Газета.uz» икки фарзанднинг отаси, ресторатор Павел Георгановдан интернетдан фойдаланишда ота-оналарнинг назорати ҳақидаги фикрларини сўради.

«Меҳрибонлик уйлари — болаларнинг жойи эмас» — Aлия Юнусова
24 август 2020, 11:00

«Меҳрибонлик уйлари — болаларнинг жойи эмас» — Aлия Юнусова

Болалар Омбудсмани Aлия Юнусова махсус ихтисослаштирилган муассасалардаги болаларни деинституционализация қилиш вазифалари ҳақида гапириб берди.

Пневмониядан кейин ўпкани қайта тиклаш. Шифокор тавсиялари
23 август 2020, 11:14

Пневмониядан кейин ўпкани қайта тиклаш. Шифокор тавсиялари

Коронавирус инфекцияси келтириб чиқарган пневмониядан сўнг нафас машқлари беморнинг самарали тикланишига ёрдам беради. Фтизиатр Надежда Шкловец касаллик пайтида ва ундан кейин нафас машқларини қандай бажариш кераклиги ҳақида гапириб берди.

Шахсга йўналтирилган таълимнинг кучи
19 август 2020, 11:11

Шахсга йўналтирилган таълимнинг кучи

Инсон капитали ҳамда жамият ва давлатнинг иқтисодий ютуқлари чамбарчас боғлиқдир. Файласуф, жамиятшунос ва антрополог Валерий Хан нима учун педагогик таълим сифати Ўзбекистоннинг инновацион тараққиётида ҳал қилувчи аҳамиятга эгалиги тўғрисида фикр юритади.

Пандемия давридаги ижтимоий ёрдам тўғрисида
17 август 2020, 17:00

Пандемия давридаги ижтимоий ёрдам тўғрисида

«Темир дафтарга» киритилган аҳолининг муҳтож гуруҳлари давлат томонидан маҳаллалар орқали моддий ёрдам олишмоқда. Субъектив ёндашув ва коррупциоген (коррупцияни келтириб чиқарувчи) омилларнинг олдини олган ҳолда ижтимоий ёрдам сифатини қандай яхшилаш мумкин — Дилмурод Юсупов мақоласида.

Ижтимоий ҳимоя тизимини баҳолаш — ҳисобот муҳокамаси
12 август 2020, 15:08

Ижтимоий ҳимоя тизимини баҳолаш — ҳисобот муҳокамаси

Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизими нисбатан яхши ташкиллаштирилган бўлсада, аҳолининг деярли ярми ва кам таъминланган оилаларнинг учдан бир қисми ижтимоий ҳимоя дастурлари билан қамраб олинмаган. Бу ҳақда мамлакатдаги ижтимоий ҳимоя тизимини баҳолаш бўйича ҳисоботда айтилади.

Шифокор коронавирусли пневмонияни даволаш ва тўғри нафас олиш ҳақида
7 август 2020, 16:30

Шифокор коронавирусли пневмонияни даволаш ва тўғри нафас олиш ҳақида

Коронавирусли пневмония оддий пневмониядан қандай фарқ қилади, у қандай даволанади, компьютер томографисининг аҳамияти нимада, нафас олиш бўйича қандай машқлар қилиш мумкин? Anhor.uz нашрининг коронавирус беморларини даволовчи фтизиатр Надежда Шкловец билан интервьюсини тақдим этамиз.

Ҳаёт учун ёрдам
1 август 2020, 15:36

Ҳаёт учун ёрдам

Аҳоли уйларини айланиб чиқиш орқали тузилган муҳтож оилалар рўйхатига асосан ҳукумат нақд пул тарқатишни бошлади. Иқтисодчи Ботир Қобилов келажакда эҳтиёжманд оилаларни аниқлаш ва маблағларни тақсимлашнинг замонавий механизмларидан фойдаланишни таклиф қилди.

Талабалар ўқишини кўчириш бўйича қўлланма
26 июл 2020, 19:42 7

Талабалар ўқишини кўчириш бўйича қўлланма

5 августга қадар талабалар ўқишларини бошқа ОТМ ёки факультетга кўчириш учун онлайн ариза топширишлари мумкин. Буни қандай амалга ошириш мумкинлиги ҳақида қўлланмани тақдим этамиз.

Рейтинг бўйича маош
24 июл 2020, 13:54 1

Рейтинг бўйича маош

Янги ўқув йилидан бошлаб мактаб ўқитувчиларига битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичига қараб маош тўланади. Бу қарор ҳозирги таълим тизимини қай даражада инобатга олади ва қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида Комил Жалиловнинг мақоласида ўқинг.

Машинасиз ҳовлилар. Бунга қандай эришиш мумкин
20 июл 2020, 18:00 2

Машинасиз ҳовлилар. Бунга қандай эришиш мумкин

Автомашина ғилдираклари остида қолиб, ҳалок бўлаётган болалар ҳақидаги хабарлар кам эмас. Кўплар бу каби йўл трансапорт ҳодисаларида фақат ҳайдовчилар ва фарзандларига «кўз-қулоқ» бўлмаган ота-оналарни айблашади. Aммо йўллардаги ўлимнинг юқори даражаси — бу нотўғри қурилган муҳит натижасидир. Турар жойлардаги ҳовлилар қандай бўлиши керак ва ҳалокатли йўл транспорт ҳодисаларини қандай камайтириш мумкин?

Иммунолог иммунитетнинг коронавирусга қарши курашиши тўғрисида
19 июл 2020, 14:53

Иммунолог иммунитетнинг коронавирусга қарши курашиши тўғрисида

Организм коронавирусдан қандай ҳимояланади, ушбу жараёнга аралашиш керакми, иммунитетни кучайтирадиган воситалар фойдалими ва карантин чекловлари муҳимми? Anhor.uz нашрининг иммунолог-инфекционист Азиза Хўжаева билан интервьюсини тақдим этамиз.

Ер чеккасига экспедиция. Саёҳатчилар Сурхондарёнинг машҳур чўққисини қандай забт этдилар?
15 июл 2020, 18:30

Ер чеккасига экспедиция. Саёҳатчилар Сурхондарёнинг машҳур чўққисини қандай забт этдилар?

Саёҳатчи Шароф Эгамбердиев Бойсун тоғ тизмасидаги Хўжа Гур-гур ота мавзесини забт этишни 11 ойдан бери орзу қилар эди. Ернинг бошқа чеккасида жойлашган ушбу масканга йўлда куйдирадиган июль совуқлиги турар эди. Жамоа қоронғиликда ҳаракатланишига ва итлар ҳужумидан қочишига тўғри келди. «Газета.uz» нинг махсус мақоласида Шароф Эгамбердиев чўққига биринчи маротаба чиққани ҳақида гапириб беради.

«Марказий Осиёдаги келишмовчиликнинг асосий сабаби муросанинг йўқлиги эди»
14 июл 2020, 20:39

«Марказий Осиёдаги келишмовчиликнинг асосий сабаби муросанинг йўқлиги эди»

Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Илҳом Неъматов «Газета.uz» га берган интервьюсида Марказий Осиёда мулоқот майдонини яратиш бўйича муваффақиятсиз уринишларнинг сабаблари, сувдан фойдаланиш муаммоларини ечиш, Сўх воқеаларининг Қирғизистон билан муносабатларга таъсири ва пандемия даврида минтақа давлатларининг бир-бирини қўллаб-қувватлагани ҳақида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг