21 сентябрда Россияда қисман мобилизация эълон қилингач, Қозоғистон, Грузия, Арманистон ва МДҲ давлатларида Россия фуқаролигига эга иш изловчилар сони ортиши кузатилди. Аммо ушбу давлатлардаги бўш иш ўринлари сони ўзгаришсиз қолди. Талаб ва таклифнинг номутаносиблиги туфайли келгуси бир неча ой ичида иш топиш имконияти асосан Россия компанияларида масофадан туриб ишлай оладиган муҳожирлар учун бўлади, дейди экспертлар.

Forbes Russia нашрининг HeadHunter платформаси билан олиб борган изланишлари қўшни мамлакатларда, шунингдек, Туркия ва Озарбайжонда русларнинг фаол резюмелари сони кескин ошганини кўрсатмоқда. Мутахассислар бутун дунё бўйлаб фаолият юритувчи hh.ru сайти ҳамда Қозоғистоннинг hh.kz сайтидаги талаб ва таклиф ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилди. Ушбу сайтларда ариза берувчилар фуқаролигини кўрсатиши шарт этиб белгиланган.

Тадқиқотларнинг катта қисми (65%) резюмелар сонининг ортиши Қозоғистонда кузатилганини қайд этди. 5 сентябрдан 5 октябргача иш изловчилар сони 23 444 нафардан 38 744 гача ошди. Резюмелар Грузияда (48%), Ўзбекистонда (47%), Қирғизистонда (43%), Арманистонда (35%), Озарбайжонда (30%) ва Туркияда (27%) нисбатан ошган.

Шунингдек, юқорида келтирилган мамлакатларда IT соҳасига бўлган талаб бозор талабидан анча юқорилаган.

Эмиграция қилинган давлатлардаги Россия фуқароларининг резюмелари ошиш динамикаси. Манба: Forbes

Айрим соҳалар, жумладан, гўзаллик салони, тиббиёт, ишлаб чиқариш, молия ва бухгалтерия тармоқларида талаб сони кескин камайган.

Hh.ru меҳнат бозори бош эксперти Наталья Данинанинг таъкидлашича, Грузия, Арманистон ва Туркия каби талабгорлар орасида русларнинг улуши юқори (20% дан ортиқ) бўлган мамлакатларда бўш иш ўринлари сонининг бир оз ўсиши фонида иш топишда қийинчиликлар бўлиши мумкин. Унинг сўзларига кўра, бу мамлакатларда бир неча ой давомида, фақат Россияда масофавий иш топиш имкони мавжуд. Ўзбекистон ва Қирғизистонда абитуриентлар орасида русларнинг улуши ҳали ҳам мос равишда 2% ва 6% ни ташкил этади.


SuperJob платформаси асосчиси Алексей Захаровнинг фикрича, эмигрантларнинг янги тўлқини масофавий ишларни давом эттиради. Унинг фиқрича, улар Россияда қолдириб кетган ишларининг аналогларини на Арманистонда, на Озарбайжонда ва на Қозоғистонда топа оладилар, чунки улар миллий тилларни ва ишнинг ўзига хос хусусиятларини билмайди.

«Кўпчилик қайтиб келади. Қолганлари ўз омадларини бошқа мамлакатларда синаб кўради, у ерда ҳам уларни ҳеч ким кутиб тургани йўқ», — дейди Захаров. Унинг фикрича, фақат юқори малакали мутахассислар чет элда иш топа олади, қолганлар эса «катта қийинчиликларга» дуч келади.