Президентнинг Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
ДСҚ раисининг биринчи ўринбосари ва уч раис ўринбосари тайинланди.
Вобкент туманида тикувчилик, бўёқ ва пойабзал ишлаб чиқариш цехи иш бошлади.
«Тошкент-Урганч» тезюрар йўловчи поезди йўналиши Хивага қадар узайтирилди.
Президент қарори билан 2019 йилда умумтаълим мактабларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича манзилли дастур учун 975 миллиард сўмлик маблағ ажратилди.
2019 йил 1 январдан пенсия учун иш стажи ва ойликларни ҳисоблаш тартиблари ўзгаради.
Ҳукумат мобил алоқасини жорий этиш вазифалари UMS зиммасига юклатилди. Маълумотларни криптографик ҳимояловчи UzChat мессенжери унинг асосий ўзига хосликларидан бири бўлади.
Ўзбекистон Солиқ кодексининг янги таҳририни 1 июлга қадар қабул қилиш режалаштирилмоқда.
Ялпи тушуми 3 млд сўмдан ошмайдиган юридик шахслар, шу жумладан ҚҚС тўловчилари ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини танлаш ҳуқуқига эга.
Президент томонидан имзоланган айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунга биноан Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Яшнобод туманида йиллик айланмаси 1 млрд сўмдан ошган 525 та тадбиркорлик субъектининг 442 таси ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтди.
Flydubai авиакомпанияси Тошкент ва Дубай ўртасида доимий йўловчи рейсларини амалга ошириш ҳуқуқини қўлга киритди.
«Ўзбеккўмир» акциядорлик жамиятини бошқариш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон 2019 йилнинг биринчи ярмида 500 млн долларлик еврооблигациялар чиқаради. Бу иш билан JP Morgan, Deutsche Bank, Citi ва «Газпромбанк» шуғулланади.
Табиий сув ҳавзаларида балиқ етиштириш бошланган вақтдан кейин 3 йил давомида ҳар йили 1 гектар сув ҳавзаси камида 50 дона ўсимликхўр балиқларнинг чавоқлари билан балиқлантирилиши лозим.
Fitch ва Standard & Poor’s халқаро рейтинг агентликлари Ўзбекистонга барқарор прогнозли «BB-» рейтинг даражасини берди.
ҚҲТБТ порталида «Электрон тижорат тўғрисида"ги қонуннинг янги таҳрири лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.
2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури 112 трлн 251 млрд сўмлик капитал киритилиши белгилаб қўйилди.
Эндиликда банкоматлар орқали Uzcard карталари балансини тўлдириш ва долларни сўмга айирбошлаш мумкин.
Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент фармони қабул қилинди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг