Бухоро вилоятининг Вобкент туманида «Ғайрат Чодак» МЧЖ негизида тикувчилик, бўёқ ва пойабзал ишлаб чиқариш цехи иш бошлади. Корхонанинг очилиш маросимига вилоят ҳокими Ўктам Барноев ташриф буюрди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги сайтида хабар берилди.

Маълумот ўрнида, корхонанинг умумий лойиҳа қиймати 5 миллион АҚШ долларидан ошиқ бўлиб, унда Япония ва Хитой технологиялари асосида замонавий тикув маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Корхонанинг умумий майдони 35 минг кв. метрдан ошиқ бўлиб, корхона тўлиқ ишга тушгач, унда янги 1000 дан ортиқ ишчи ўрни яратилиши кўзда тутилган.