Flydubai авиакомпанияси (БАА) аввал белгиланган Emirates Airlines ташувчиси ўрнига Дубай-Тошкент йўналиши бўйича доимий парвозларни амалга оширади. 8−10 декабрь кунлари Ўзбекистон Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси делегациясининг Дубай Амирлиги авиацион ҳукумати билан ўтказган музокараларида шу ҳақдаги келишувга эришилди.

Дававианазорат матбуот хизматининг хабар қилишича, Flydubai авиакомпаниясига ҳафтасига беш маротаба, 2019 йилги парвоз навигацияси давридан бошлаб эса ҳафтасига иккитадан қўшимча рейс билан Тошкент ва Дубай ўртасида доимий йўловчи ташувларини амалга ошириш ҳуқуқи берилди.

Flydubai — БАА давлат бюджет авиакомпанияси бўлиб, ўз фаолиятини 2009 йилда бошлаган.