Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига 2017 йил августдан буён иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Мубин Мирзаев тайинланди, дея хабар қилди ДСҚ матбуот хизмати «Газета.uz"га.Мубин Мирзаев (1969 йилда туғилган) Тошкент давлат университети, Тошкент молия институти ҳамда Япония Сиёсий тадқиқотлар миллий институти магистратурасини тамомлаган. 2006−2008 йилларда Марказий банк Монетар сиёсат ва иқтисодий таҳлил департаментини бошқарган.

2015 йил мартидан 2017 йил июлига қадар қўмита раиси ўринбосари лавозимида ишлаган Хотамбек Анварович Шокиров (1970 й.т.) яна раис ўринбосари этиб тайинланди. У Тошкент электротехника институти (1993 йил) ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети (2004) битирувчиси. Солиқ идораларидаги фаолиятини 1999 йилда бошлаган. 2017 йил августида Тошкент вилоятининг қайта ташкил этилган Тошкент тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Баҳодир Тўхтамишович Туробов (1972 й. т.) ДСҚнинг бошқа бир ўринбосари бўлди. У бунга қадар «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати раиси ўринбосари, «Ўзпахтасаноатэкспорт» компанияси бошқарма бошлиғи, жорий тайинловга — Ўзбекистон Ҳисоб палатаси сектор мудири лавозимида ишлаган.

Бунга қадар ДСҚ Ички хавфсизлик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган Мирзиёд Мирвохидович Маҳкамов ҳам қўмита раиси лавозимига тайинланди.

Олимжон Элчиевич Файзибоев раис ўринбосари лавозимини сақлаб қолди, 2010 йилдан ДСҚ раисининг собиқ ўринбосари бўлган Эркин Файзиевич Гадоев Молия вазирлиги тизимига ўтди.

Аввалроқ бунга қадар Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Беҳзод Мусаев ДСҚ раҳбари этиб тайинланганини хабар қилган эдик.