Коронавирус

Хорижлик фуқаролар учун визалар муддати узайтирилди
3 август 2020, 18:21

Хорижлик фуқаролар учун визалар муддати узайтирилди

Ўзбекистонда хорижлик фуқаролар учун визаларнинг амал қилиш муддати автоматик равишда 1 ноябргача узайтирилди.

Икки нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди
3 август 2020, 16:01

Икки нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди

Тошкентлик икки нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор (аёл) ўткир нафас, юрак қон-томир ва полиорган етишмовчилигидан вафот этди. COVID-19 асоратларидан ҳаётдан кўз юмганлар сони 157 нафарга етди.

Ўзбекистон Қирғизистонга 560 минг долларлик инсонпарварлик ёрдами ажратди
3 август 2020, 15:46

Ўзбекистон Қирғизистонга 560 минг долларлик инсонпарварлик ёрдами ажратди

Ўзбекистон Қирғизистонга 2 минг тонна ун, 45 тонна хлор, 200 дона пирометр ва шахсий ҳимоя воситалари етказиб берди. Инсонпарварлик ёрдамининг умумий қиймати 560 минг долларга тенг.

Коронавирусга қарши курашдаги камчиликлар
3 август 2020, 15:00

Коронавирусга қарши курашдаги камчиликлар

Карантин вақтида аҳолининг тиббий маданиятини ривожлантиришда маъмурий усулларга эмас, тушунтириш ишларига урғу бериш керак эди, дейди тиббий психолог Абдуллажон Бегматов. Унинг фикрича, пандемиянинг одамлар ҳаётидаги психологик таъсирига ҳам кам эътибор қаратилмоқда. Тиббий психолог коронавирусга қарши курашдаги камчиликлар бўйича ўз фикрларини «Газета.uz» билан бўлишди.

Коронавирус ҳолатлари 25,8 мингдан ошди
3 август 2020, 10:05

Коронавирус ҳолатлари 25,8 мингдан ошди

Ўзбекистонда COVID-19 беморлари сони 275 нафарга ортиб, жами 25828 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистонда, Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида қайд этилди. Шу билан бирга, икки нафар коронавирус бемори вафот этди.

Президент Муса Ерниязов вафоти муносабати билан таъзия маросимида қатнашди
1 август 2020, 17:57

Президент Муса Ерниязов вафоти муносабати билан таъзия маросимида қатнашди

Нукус шаҳрида Муса Ерниязовнинг вафоти муносабати билан таъзия маросими бўлиб ўтди. Унда президент Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, марҳумнинг оила аъзоларига ва халққа чуқур ҳамдардлик билдирди.

Шавкат Мирзиёев Муса Ерниязов қабрини зиёрат қилди
1 август 2020, 17:05

Шавкат Мирзиёев Муса Ерниязов қабрини зиёрат қилди

«Раҳматли Муса оға элни яхши кўрган, ҳалол, пок, ор-номусли инсон эди. У кишига жуда ишонардим, Қорақалпоғистондан кўнглим тўқ эди». Шавкат Мирзиёев Нукусга етиб келди ва Муса Ерниязов қабрини зиёрат қилди.

Қашқадарёда карантин чекловлари юмшатилади
1 август 2020, 16:49

Қашқадарёда карантин чекловлари юмшатилади

Қашқадарё вилояти туманлари ва шаҳарлари ҳокимларига 3 августдан бошлаб карантин чекловларини босқичма-босқич енгиллаштириш ҳуқуқи берилди. Қаршида 27 июлдан бошлаб маълум соатларда транспорт қатнови тақиқланган эди. Эндиликда бунга рухсат берилади, шунингдек, кийим-кечак бозорлари, сартарошхоналар, овқатланиш корхоналари ва бошқалар аста-секин очилади.

Ҳаёт учун ёрдам
1 август 2020, 15:36

Ҳаёт учун ёрдам

Аҳоли уйларини айланиб чиқиш орқали тузилган муҳтож оилалар рўйхатига асосан ҳукумат нақд пул тарқатишни бошлади. Иқтисодчи Ботир Қобилов келажакда эҳтиёжманд оилаларни аниқлаш ва маблағларни тақсимлашнинг замонавий механизмларидан фойдаланишни таклиф қилди.

Ҳокимлар нега Тошкентда даволанмоқда
1 август 2020, 12:40

Ҳокимлар нега Тошкентда даволанмоқда

Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камолов нега COVID-19дан Тошкентда даволанаётганлиги ҳақидаги саволларга жавоб берди. Унга кўра, бу ҳокимлар рўйхатда турадиган президент Администрацияси қошидаги Тиббиёт бош бошқармасининг талаби.

16 августгача 24 та чартер рейс ташкил этилади (жадвал)
1 август 2020, 12:19

16 августгача 24 та чартер рейс ташкил этилади (жадвал)

2 августдан 16 августга қадар Ўзбекистон фуқароларини мамлакатга қайтариш бўйича Россия, Жанубий Корея, Туркия, БАА, АҚШ, Хитой ва бошқа давлатлардан 24 та чартер рейс ташкил этилади.

Антирекорд янгиланди: кун давомида 738 кишида коронавирус қайд этилди
1 август 2020, 06:19

Антирекорд янгиланди: кун давомида 738 кишида коронавирус қайд этилди

31 июль куни Ўзбекистонда 738 кишида коронавирус аниқланиб, антирекорд янгиланди.

Жўқорғи Кенгес раиси Муса Ерниязов вафот этди
31 июл 2020, 20:07

Жўқорғи Кенгес раиси Муса Ерниязов вафот этди

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов вафот этди. Олдинроқ унда коронавирус аниқланган эди.

Кун давомида 686 кишида коронавирус тасдиқланди, 743 киши соғайди
30 июл 2020, 23:57

Кун давомида 686 кишида коронавирус тасдиқланди, 743 киши соғайди

30 июль куни Ўзбекистонда 686 кишида коронавирус тасдиқланган бўлса, соғайганлар сони бўйича рекорд янгиланди — 743 нафар. Умумий кўрсаткич 23 271 тага етди.

400 мингдан кўпроқ оилаларга бир марталик моддий ёрдам ажратилади
30 июл 2020, 20:50 1

400 мингдан кўпроқ оилаларга бир марталик моддий ёрдам ажратилади

Ўзбекистонда аъзолари 1,7 млн нафардан ортиқ бўлган 400 мингдан кўпроқ оилаларга бир марталик моддий ёрдам ажратилади. Бунинг учун 380 млрд сўм йўналтирилади. Шунингдек, Қурбон ҳайити байрами муносабати билан яна 150 минг оила 1 млн сўмдан ёрдам олади.

Муса Ерниязовнинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда — штаб
30 июл 2020, 20:26

Муса Ерниязовнинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда — штаб

Коронавирусдан даволанаётган Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов оғир аҳволда, у ЎСВ ускунасига уланган.

Бухоро вилояти ҳокими COVID-19 дан даволанмоқда
30 июл 2020, 18:59

Бухоро вилояти ҳокими COVID-19 дан даволанмоқда

Бухоро вилояти ҳокими Карим Камоловда коронавирус инфекцияси аниқланди. У Тошкентда даволанмоқда.

Ўктам Барноев коронавирусдан даволанмоқда
30 июл 2020, 18:50

Ўктам Барноев коронавирусдан даволанмоқда

Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш бўйича ўринбосари Ўктам Барноев Тошкентдаги хусусий клиникада даволанмоқда, унга коронавирус ташхиси қўйилган.

Коронавирусга чалинган тиббиёт ходимлари сони маълум қилинди
30 июл 2020, 17:57 1

Коронавирусга чалинган тиббиёт ходимлари сони маълум қилинди

Ўзбекистонда энг камида 540 нафар тиббиёт ходими коронавирус инфекциясига чалинган. Икки шифокорнинг COVID-19 сабабли вафот этгани расман қайд этилган, дея хабар қилди соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Улуғбек Собиров.

Коронавирус ҳолатлари 23 мингдан ошди
30 июл 2020, 17:04

Коронавирус ҳолатлари 23 мингдан ошди

Коронавирус беморлари сони 206 нафарга ортиб, жами 23078 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларнинг 130 нафари Тошкент шаҳрида, 40 нафари Бухоро вилоятида, 20 нафари Сирдарё вилоятида, 9 нафари Қорақалпоғистонда, 7 нафари Тошкент вилоятида аниқланди. Шу билан бирга, яна икки нафар коронавирус бемори вафот этди.

Энг кўп ўқилган хабарлар | Сўнгги янгиликлар


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг