Ҳозирда Ўзбекистонда бўлган хорижлик фуқаролар учун визалар муддати автоматик равишда 1 ноябргача узайтирилади. Бу ҳақда Туризм давлат қўмитаси Республика махсус комиссиясининг 30 июлдаги қарорига таяниб маълум қилди.

Ушбу фуқароларга жарима солинмайди, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 16 мартдан бошлаб хориж давлатлари билан темир йўл ва ҳаво алоқаларини тўхтатган. Шундан буён чет элликлар учун визалар муддати бир неча бор узайтирилди.