Ўзбекистонда 540 нафардан зиёд тиббиёт ходими коронавирус инфекциясига чалинган. Бу ҳақда пайшанба куни бўлиб ўтган брифингда COVID-19 га қарши кураш бўйича штаб аъзоси, профессор Хабибулло Оқилов «Газета.uz»га маълум қилди.

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Улуғбек Собиров икки нафар тиббиёт ходимининг COVID-19 дан вафот этганини маълум қилди.

Хабибулло Оқилов Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасида ҳаво совутиш тизими фаолияти тўғри йўлга қўйилгани сабабли шифокорлар орасида бирорта ҳам касалланиш ҳолати қайд этилмаганини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойи ўрталарида Андижон вилотида 74 нафар тиббиёт соҳаси ходимининг COVID-19 га чалингани тасдиғини топган эди.