30 июль куни соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 23078 нафарни ташкил этмоқда, дея маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Унга кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 130 нафари Тошкент шаҳрида, 40 нафари Бухоро вилоятида, 20 нафари Сирдарё вилоятида, 9 нафари Қорақалпоғистонда, 7 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Ҳозиргача кун давомида мамлакатда 493 та янги COVID-19 ҳолати тасдиқланди.

Айни пайтда мамлакатда 13432 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган.

Бундан ташқари, шу вақтга қадар COVID-19 асоратларидан вафот этган беморлар сони 134 нафарга етди.

Навбатдаги беморлар ўлими Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшаган 57 ёшли З.И. (эркак) ва Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшаган 60 ёшли М.А. (аёл) бўлиб, биринчиси ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка артериялари тромбоэмболиясидан, иккинчиси эса ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.