3 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 25828 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Унга кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 122 нафари Тошкент вилояти, 56 нафари Тошкент шаҳрида, 26 нафари Самарқанд вилоятида, 16 нафари Қашқадарё вилоятида, 13 нафари Қорақалпоғистонда, 12 нафари Сурхондарё вилоятида, 11 нафари Хоразм вилоятида, 10 нафари Сирдарё вилоятида ҳамда 9 нафари Фарғона вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан 9166 киши даволанмоқда. Улардан 564 нафари оғир, 215 нафари ўта оғир аҳволда, дея баҳоланмоқда.

Айни пайтда мамлакатда 16507 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

Бундан ташқари, шу вақтга қадар COVID-19 асоратларидан вафот этган беморлар сони 155 нафарга етди.

Навбатдаги беморлар ўлими Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида яшаган 60 ёшли бемор Г. С. (аёл) ва ТТошкент вилояти Тошкент туманида яшаган 67 ёшли бемор Э.А. (эркак) бўлиб, ҳар икки бемор ўткир юрак қон-томир, нафас ва полиорган етишмовчилигидан вафот этган.