31 июль куни Ўзбекистонда 738 та коронавирус ҳолати аниқланди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, янги ҳолатларнинг 111 таси карантин марказидаги фуқаролар орасида, 627 таси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, жума куни Тошкент шаҳрида 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Тошкент шаҳри, Андижон, Қашқадарё, Хоразм, Тошкент, Сирдарё, Наманган ҳамда Фарғона вилоятларида жами 784 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 24 009 нафар бемордан 14 464 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 60 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 9 404 нафар бемордан 594 нафари оғир, 197 нафари эса ўта оғир аҳволда.