Дилмурод Юсупов

Сассекс университети (Буюк Британия) Тараққиёт тадқиқотлари институти докторанти.



Ўзбекистон ис газига қарши кураш жамияти нега рўйхатдан ўтказилмаяпти?
12 октябр 2023, 10:42

Ўзбекистон ис газига қарши кураш жамияти нега рўйхатдан ўтказилмаяпти?

«Ўзбекистон ис газига қарши кураш жамияти» уч йилдан ортиқ вақтдан бери ННТ сифатида рўйхатдан ўтказиш бўйича рад жавобини олиб келмоқда. «Газета.uz» колумнисти Дилмурод Юсупов 12 та жавоб хатини ўрганиб чиқиб, ННТларни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ муаммолар ҳали ҳам тизимли эканини таъкидлади.

Биз ҳақимизда бизсиз қарор: ўзбек имо-ишора тилини унинг ташувчиларисиз ривожлантиришмоқчими?
22 апрель 2022, 16:38

Биз ҳақимизда бизсиз қарор: ўзбек имо-ишора тилини унинг ташувчиларисиз ривожлантиришмоқчими?

Февраль ойида ҳукуматнинг ўзбек имо-ишора тилини шахслараро мулоқот воситаси сифатида ривожлантириш тўғрисидаги қарори жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Унда яна ногиронликнинг ижтимоий модели эмас, тиббий жиҳатига эътибор қаратилган. Карлар ҳуқуқлари фаоли Маъмур Аҳлиддинов ва «Газета.uz» колумнисти Дилмурод Юсупов ҳужжатнинг хом эканлигини таъкидлаб, уни такомиллаштиришни таклиф қилишмоқда.

Педагогик фаолият ҳуқуқи: нима учун кўзи ожиз педагоглар ҳали ҳамон камситилмоқда?
18 август 2021, 12:00

Педагогик фаолият ҳуқуқи: нима учун кўзи ожиз педагоглар ҳали ҳамон камситилмоқда?

Ўзбекистонда инклюзив таълимни ривожлантириш учун кўзи ожиз ўқитувчиларни таълим тизимига жалб этиш муҳим аҳамиятга эга. Аммо педагогик фаолиятни амалга оширишлари учун уларга тенг шароит ва имкониятлар яратилганми? Aбдулло Aбдухалилов ва Дилмурод Юсупов ўз тажрибалари ва педагогик фаолиятдаги инклюзиянинг муваффақиятли мисоллари асосида ушбу муаммони ўрганишди.

Бир қадам олдингами? Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ривожланишини қандай баҳолаш мумкин?
10 май 2021, 15:05

Бир қадам олдингами? Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ривожланишини қандай баҳолаш мумкин?

Адлия вазирлиги ва тизим ҳосил қилувчи ННТ вакиллари фуқаролик жамиятининг ривожланишидаги ижобий ўзгаришлар ҳақида гапиришмоқда. Аммо ҳақиқатан ҳам ҳаммаси яхшими ва уларнинг фаолиятини тартибга солишда сифатли ўзгаришлар борми? Колумнист Дилмурод Юсупов ушбу масалани ёритишда давом этади.

Корпоратив ижтимоий масъулият — у қандай бўлиши керак?
22 апрель 2021, 18:50

Корпоратив ижтимоий масъулият — у қандай бўлиши керак?

Корпоратив ижтимоий масъулиятнинг моҳияти ва тамойиллари нимадан иборат? Нима учун уни хайрияга тенглаштириш мумкин эмас ва жамият учун фойдали бўлган лойиҳаларини амалга оширишнинг энг тўғри йўли қандай? Бу ҳақида Малика Шарипова ва Дилмурод Юсуповнинг мақоласида.

Мажбурий ёки қасддан бюрократия? Ўзбекистонда фуқаролик жамиятининг тартибга солиниши
17 феврал 2021, 15:29 1

Мажбурий ёки қасддан бюрократия? Ўзбекистонда фуқаролик жамиятининг тартибга солиниши

Адлия вазири Русланбек Давлетов ОАВ билан суҳбатда ННТларни рўйхатдан ўтказиш ва тартибга солиш бўйича саволларга жавоб берди. Колумнист Дилмурод Юсупов бу соҳада амалга оширилган ишлар ва бажарилмаган вазифаларни таҳлил қилади.

Инклюзив меҳнат: пандемия қандай ўзгартиришлар киритди?
9 декабр 2020, 13:00

Инклюзив меҳнат: пандемия қандай ўзгартиришлар киритди?

Турли кўринишдаги ногиронлиги бўлган одамлар меҳнат бозорида бундан олдин ҳам тўсиқлар ва камситишларга дуч келишган. Пандемия ва қаттиқ карантин чоралари уларнинг меҳнат ҳуқуқларини бошқалар билан тенг амалга оширишга қандай таъсир қилди? Дилмурод Юсупов мақоласи.

Қийинчиликлардан оша ННТларни рўйхатдан ўтказиш сари
27 ноябр 2020, 12:00

Қийинчиликлардан оша ННТларни рўйхатдан ўтказиш сари

Фуқаролик жамияти ривожланишидаги ижобий ўзгаришларга қарамай, жамоат ташкилотларини рўйхатдан ўтказиш ҳали ҳам ўта оғриқли масала бўлиб қолмоқда. Дилмурод Юсупов шу кунгача 18 марта (!) ННТни рўйхатдан ўтказишда рад жавобини олган волонтёр ёшларнинг ташаббускор гуруҳи мисолида бу масалага аниқлик киритишда давом этмоқда.

Ҳуқуқлар бор, лекин уларни амалда қандай қўллаш мумкин?
29 октябр 2020, 10:28 4

Ҳуқуқлар бор, лекин уларни амалда қандай қўллаш мумкин?

15 октябрда президент «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида"ги янги қонунни имзолади. Мазкур қонун дастлаб қабул қилинган — «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун тақдирини такрорламаслиги ҳамда ногиронларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳақиқатан ҳам ҳимоя қилиши учун қандай чоралар кўриш керак — Ойбек Исоқов ва Дилмурод Юсупов мақоласида.

Ўзбек имо-ишоралар тили пайдо бўлади (ми)?
24 сентябрь 2020, 14:30

Ўзбек имо-ишоралар тили пайдо бўлади (ми)?

23 сентябрь — Халқаро имо-ишоралар тили куни. Имо-ишоралар тилининг Ўзбекистондаги мақоми қандай ва карларнинг маълумот олиш ҳуқуқлари қай даражада ҳимояланган? Карлар ҳуқуқлари фаоли Маъмур Aҳлиддинов ва «Газета.uz» колумнисти Дилмурод Юсупов саволларга ойдинлик киритишга ҳаракат қилишди.

Пандемия давридаги ижтимоий ёрдам тўғрисида
17 август 2020, 17:00

Пандемия давридаги ижтимоий ёрдам тўғрисида

«Темир дафтарга» киритилган аҳолининг муҳтож гуруҳлари давлат томонидан маҳаллалар орқали моддий ёрдам олишмоқда. Субъектив ёндашув ва коррупциоген (коррупцияни келтириб чиқарувчи) омилларнинг олдини олган ҳолда ижтимоий ёрдам сифатини қандай яхшилаш мумкин — Дилмурод Юсупов мақоласида.

Президент ташрифидан сўнг карларнинг ҳаётида қандай ўзгаришлар бўлди?
30 июн 2020, 16:58

Президент ташрифидан сўнг карларнинг ҳаётида қандай ўзгаришлар бўлди?

Бундан роппа-роса икки йил олдин Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Карлар жамиятининг Кар-соқовлар маданият марказига ташриф буюриб, кар болалар ва катталарнинг яшаш шароитларини яхшилаш бўйича кўрсатма берди. Ўзбекистон Карлар жамияти блоги муаллифи Маъмур Aхлиддинов ва «Газета.uz» колумнисти Дилмурод Юсупов президент ташрифидан сўнг нима ўзгарганини ўрганишди.

«Таълим тўғрисида”ги янги қонун ва инклюзия: қандай бўлиши керак?
9 июн 2020, 16:00

«Таълим тўғрисида"ги янги қонун ва инклюзия: қандай бўлиши керак?

«Талим тўғрисида"ги қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси Олий Мажлис Сенати томонидан ўрганилмоқда. У инклюзив таълим тамойилларига тўғри келадими?

Автотураргоҳларнинг кар хизматчилари ҳаёти хавф остида!
3 октябр 2019, 21:31

Автотураргоҳларнинг кар хизматчилари ҳаёти хавф остида!

Кар ва заиф эшитувчи кишиларнинг муносиб ва хавфсиз меҳнат қилишга бўлган ҳуқуқлари мунтазам равишда бузилмоқда, жамоатчилик эса бунга кўз юммоқда. Дилмурод Юсупов автотураргоҳларнинг кар хизматчилари билан суҳбатлашиб, уларнинг кундалик оғир ишларига гувоҳ бўлди.

Бизни ҳисобга олишмайдими?
8 июл 2019, 14:18

Бизни ҳисобга олишмайдими?

Ўзбекистондаги ногиронлиги бўлган болалар ва катталарнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволига аҳолини рўйхатга олиш бўйича режалаштирилаётган жараёнга ногиронлик ҳақидаги саволларни киритиш орқали баҳо бериш мумкин. Дилмурод Юсуповнинг навбатдаги мақоласи — буни қандай қилиб тўғри амалга ошириш ҳақида.

Саводли бўлиш учун сатрлар ортидан «югуриш» керак
23 апрель 2019, 12:36

Саводли бўлиш учун сатрлар ортидан «югуриш» керак

Қандай қилиб янги технологиялар ёрдамида кар ва заиф эшитувчи инсонларнинг саводхонлик даражасини ошириш ва уларни ахборот олиш имкониятлари билан таъминлаш мумкин? Маъмур Аҳлиддинов ва Дилмурод Юсупов мақоласи шу ҳақда.

Панадаги одамлар
6 феврал 2019, 21:26

Панадаги одамлар

Ўзбекистонда ногиронликни расмийлаштиришда қандай тўсиқ ва ғовлар мавжуд? Британиянинг Сассекс университети докторанти Дилмурод Юсупов таҳлилида бу борадаги муаммолар ва уларнинг ечимлари санаб ўтилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг