Сиёсат

дайжест

Шавкат Мирзиёев 6 июнда Туркияга боради

Шавкат Мирзиёев 6 июнь куни Туркияга расмий ташриф билан боради. У ерда Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилиши ва икки мамлакат етакчи компаниялари раҳбарларининг биринчи қўшма учрашувини ўтказиш режалаштирилган.


Иқтисодиёт

дайжест

«Барча учун тенг шароитлар». Қонунчиликни ЖСТ битимларига мувофиқлаштириш тўғрисидаги фармон ҳақида асосий маълумотлар

Ўзбекистон мамлакат қонунчилигини ЖСТ битимларига мувофиқлаштиришда давом этмоқда. Президент қарори билан экспортга бериладиган қатор субсидия ва преференциялар, самараси паст солиқ ва божхона имтиёзлари бекор қилинади, йиғимлар қайта кўриб чиқилади ва бошқа чоралар кўрилади.


дайжест

UzGasTrade ва «Ўзэнергосотиш»нинг газ ва электроэнергия ташқи савдоси бўйича эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади

Президент фармони билан, 2026 йилдан UzGasTrade`нинг табиий газ экспорт ва импорти бўйича ягона оператор сифатидаги ҳуқуқи, шунингдек, «Ўзэнергосотиш»нинг ҳам электр энергияси бўйича шундай ҳуқуқи бекор қилинади. Яна бир қатор компанияларнинг махсус ҳуқуқлари бекор қилинмоқда.


дайжест

Ўзбекистонда 2025 йилдан ташқи интернет канали монополияси бекор қилинади

Президент фармони билан, 2025 йил 1 январдан хусусий провайдерларга синов тариқасида халқаро Интернет тармоқларига тўғридан-тўғри уланиш ҳуқуқи берилади. «Ўзбектелеком»нинг ташқи интернет канали бўйича монополиясини 2020 йилдаёқ бекор қилиш режалаштирилганди.


дайжест

Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга давлат харидлари бўйича имтиёзлар қисман бекор қилинади

Президент фармони билан, 2026 йил июлдан давлат харидларида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга бериладиган имтиёзлар, шунингдек, маҳаллий электр жиҳозлари учун нарх преференциялари қисман бекор қилинади. Объектни параллель лойиҳалаш ва қуриш жараёнида харажатларни бюджетдан молиялаштириш тақиқланади.


дайжест

Ўзбекистоннинг маҳсулот тақсимотига оид барча битимлари 1 августга қадар хатловдан ўтказилади

Президент вазирликларга Ўзбекистон имзолаган маҳсулот тақсимотига оид барча битимлар ва инвестициявий шартномаларни тўлиқ хатловдан ўтказиш, сўнг таклифлар тайёрлаш топшириғини берди. Қонунчиликни ЖСТнинг инвестиция чоралари тўғрисидаги битимига мувофиқ уйғунлаштириш режалаштирилмоқда.


дайжест

Шаҳрисабзда туризм кластери ташкил этилади, тоғ-чанғи курорти қурилиши бошланди

Президент Шаҳрисабз шаҳри ва туманида туризм кластери ташкил этишни буюрди. Бу учун 240 млрд сўмга йўлларни таъмирлаш, 115 миллиард сўмга Ғелон қишлоғида инфратузилма яратиш режалаштирилган. У ерда 3000 гектар майдонда тоғ-чанғи курорти қурилиши бошланди.


Жамият

дайжест

Сурхондарёда футбол мусобақаси пайти ИИБ ходимларига тош отиб, қаршилик кўрсатган 13 нафар шахс жазоланди

Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида ёшлар ўртасидаги футбол мусобақаси пайти жамоат тартибини бузиб, ИИБ ходимларига фаол қаршилик кўрсатган 13 нафар фуқарога 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди.


дайжест

Сурхондарёда 3 та машина тўқнашувида Nexia-3 ёниб кетди (+видео)

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида 3 та машина тўқнашди. Оқибатда Nexia-3 машинаси ёниб кетди. Ҳеч ким жароҳатланмаган.


дайжест

10 июндан Тошкентдан Иссиқкўлга мавсумий автобус қатновлари бошланади

10 июндан Тошкентдан Қирғизистондаги Иссиқкўлгача мавсумий автобус қатновлари бошланади. Автобус ойнинг жуфт кунларида Тошкент автовокзалидан жўнайди. Чипта нархи — 300 минг сўм.


дайжест

Тошкентда Cobalt йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган қизни уриб юборди (видео)

Мирзо Улуғбек туманида Cobalt йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган пиёдалардан бирини уриб юборди. Қиз жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди. Видеолавҳада ЙТҲ рўй берган жой яқинида светофор борлигини кўриш мумкин.


дайжест

Ўзбекистонлик мерганлар Туркиядаги халқаро мусобақада биринчи ўринни олди

Туркияда ўтказилган халқаро мусобақада Ўзбекистон мерганлари беш марта рекорд натижа қайд этиб, биринчи ўринни эгаллади. Мусобақада 11 та давлатдан жами 36 та жамоа иштирок этди. Видео.


дайжест

Бухорода Nexia шинаси ёрилиб кетиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

Жондор туманида апрель ойи сўнгида Nexia автомобили шинаси ёрилиб кетиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлгани маълум бўлди. Яна 2 киши тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.


дайжест

«Бахти Ташкентский» суди: Бахтиёр Қудратуллаев ўзига қўйилган барча айбловни рад этди

3 июнь куни «Бахти Ташкентский» ва яна 36 кишига нисбатан суд жараёни бошланди. Жиноят иши доирасида 46 нафар жабрланувчи ва 70 нафар гувоҳ мавжуд. Судда Бахтиёр Қудратуллаев ўзига қўйилган айбловларга иқрор эмаслигини билдирди.


дайжест

Олмалиқда 16-қаватдан сакраган қиз ҳалок бўлди

Тошкент вилояти Олмалиқ туманида қиз 16 қаватли бино томидан сакраб, ҳалок бўлди. Қиз уни қутқармоқчи бўлган ИИБ ва ФВБ ходимлари билан суҳбатлашганига қарамасдан, ўз жонига қасд қилган.


дайжест

Тошкент вилоятида бемор тез тиббий ёрдам шифокорини урди

Тошкент вилоятида бемор касалликлар тарихи ҳақида сўраган тез тиббий ёрдам шифокорининг юзига мушт туширди. Жабрланувчида бош мия ёпиқ жароҳати, мия чайқалиши ва ўнг томон пастки лаб соҳаси жароҳати аниқланган.


Спорт

дайжест

Ўзбекистонлик ҳарбий таэквондочилар ЖЧда 12 медални қўлга киритди

Мунгёнг (Жанубий Корея) шаҳрида ўтказилган ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик таэквондочилар 6 олтин, 2 кумуш ва 4 бронза медални қўлга киритди. Бу натижа туфайли эркаклар ҳам, аёллар ҳам жамоавий баҳсларда биринчи бўлди.


дайжест

Zaamin Ultra марафонида 2100 дан ортиқ иштирокчи қатнашди (фото)

Zaamin Ultra учинчи халқаро ультрамарафонида 2, 10, 21 ва 50 км масофаларда ўтказилган баҳсларда Австралия, Буюк Британия, Ирландия, Қозоғистон, Малайзия, Туркия, Россия, АҚШ ва бошқа мамлакатлардан 2100 нафардан ортиқ киши иштирок этди.


Жаҳон

дайжест

Клаудия Шейнбаум Мексиканинг илк аёл президентига айланади

Мексикадаги президентлик сайловларида ҳукмрон партия вакили, физик олим Клаудия Шейнбаум ғалаба қозонди. У мамлакатнинг 200 йиллик тарихида давлат раҳбари лавозимини эгаллаган биринчи аёл бўлади.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!