1−3 июнь кунлари Жанубий Кореянинг Мунгёнг шаҳрида таэквондо WT бўйича ҳарбийлар ўртасида 27-жаҳон чемпионати ўтказилди. Ўзбекистонлик спортчилар 12 та медаль — 6 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритди. Бу натижа орқали йигитлар ҳам, қизлар ҳам умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Медалчилар

Олтин:

  • -68 кг: Улуғбек Рашитов
  • -80 кг: Жасур Жайсунов
  • -87 кг: Шуҳрат Салаев
  • +87 кг: Никита Рафалович
  • -62 кг: Феруза Содиқова
  • -73 кг: Гулсанам Алижонова

Кумуш:

  • -57 кг: Мадина Мирабзалова
  • + 73 кг: Светлана Осипова

Бронза:

  • -46 кг: Самира Адашалиева
  • -49 кг: Зуҳра Тожиматова
  • -53 кг: Маржона Примова
  • -67 кг: Озода Собиржонова

Мусобақада 20 дан ортиқ давлатдан 300 нафар спортчи иштирок этди.