Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида 3 июнь куни учта машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юзага келди, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.

Алишер Навоий ва Термиз кўчалари кесишган чорраҳада Matiz, Nexia-3 ва Cobalt машиналари тўқнашган.

Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ.

Тўқнашувда Nexia-3 машинасида ёнғин кузатилган ва у бартараф этилган.

ИИБ суриштирув олиб борилаётгани, ЙТҲ сабаблари юзасидан қўшимча маълумот берилишини маълум қилди.