20−31 май кунлари Туркияда «Энг илғор мерганлар жамоаси» мусобақаси ўтказилди, дея хабар қилди Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати. Унда 11 давлатдан 36 та жамоа иштирок этди.

Ўзбекистон мерганлари турли шартларда беш марта рекорд натижа қайд этишди, дейилади хабарда.

Мусобақа якунларига кўра, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари биринчи, мезбон Туркия иккинчи, Баҳрайн терма жамоаси учинчи ўринни эгаллади.

Видео