Бухоро ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводларида бензин ишлаб чиқариш ҳажми 21,2 фоизга ошди, деб хабар қилди «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.

Ўсиб бораётган талабни қондириш учун Бухоро ва Фарғона НҚИЗларида ўртача кунлик ёнилғи ишлаб чиқариш 700 тоннага — 4000 тоннагача ошди (Фарғона НҚИЗда 1000 тоннани ташкил этади).

Шунингдек, маҳаллий SDK Group And компанияси Россиядан Аи-92 К5 русумли бензин импортини оширди.

«Бу билан ички бозорда биржа савдоларига чиқариладиган автобензин миқдори савдосини оширишга эришилди», — дейилади хабарда.

Бундан ташқари, аномал совуқ давридаги талаблардан келиб чиқиб, Фарғона водийсидаги АЁҚШларга етказиб бериладиган кунлик автобензин ҳажми 400 тоннадан ўртача 800 тонначага оширилди. Фарғона НҚИЗ томонидан ишлаб чиқарилган автобензиннинг асосий қисми Фарғона водийси истеъмолчиларига етказиб берилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 11 декабрь куни биржада 5065 тонна, 13 декабрь куни эса 3005 тонна бензин сотилган (14 декабрь маълумотлари ҳали эълон қилинмаган). Ой давомида биржа нархи акциз солиғи ноллаштирилганига қарамай, 6334 сўмдан 7525 сўмгача (+18,8%) ошди.

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов аввалроқ йил охиригача Россиядан Ўзбекистонга 371 минг тонна бензин импорт қилиниши режалаштирилгани ҳақида хабар берганди.