Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан импорт ва маҳаллий Аи-80 бензини учун акциз солиғи муддати 2023 йил 31 декабрга қадар қадар узайтирилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби хабар берди.

Мазкур қарор «истеъмолчиларнинг нефть маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ҳамда нархлар барқарорлигини таъминлаш» мақсадида қабул қилинди.

Ўтган йилнинг декабрь ойида газ «заправка»лари фаолиятига чеклов қўйилиш ортидан бензинга талаб кескин ошиб кетганди. Ўшанда президент қарори билан вақтинча Аи-80 бензини учун акциз солиғи бекор қилинганди. Ушбу чора 2022 йилнинг 10 декабридан 2023 йилнинг 1 мартига қадар қўлланилганди.

Шу кунларда «Ўзбекнефтгаз» Ўзбекистонда 1 мартдан импорт қилинадиган ва маҳаллий Аи-80 русумли бензинга акциз солиғининг «ноль» ставкаси қўлланиши муддати тугаши ва ушбу бензин нархи ошиши кутилаётганини маълум қилганди.