Самарқандда жамоат транспортида йўлкира нархлари ошмоқда

8 сентябрдан Самарқандда жамоат транспортида йўл ҳақи нақд ва банк картаси орқали тўлашда 2000 сўм, транспорт картаси билан эса 1600 сўмгача ошади. Бир транспортдан бошқасига ўтишда мослашувчан тарифлар жорий этилмоқда. Тошкентда бундай тарифларни жорий этиш баҳордан буён ваъда қилиб келинади.

Ўзбекистонда «Аҳоли саломатлиги-2030» стратегияси ишлаб чиқилади

Ўзбекистонда халқаро ташкилотлар жалб қилинган ҳолда «Аҳоли саломатлиги — 2030» миллий стратегияси ишлаб чиқилади. ССВ ҳамда Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти 2024−2026 йилларга мўлжалланган соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва тўғри овқатланишни тарғиб қилиш дастурини тузади.

Тошкент аэропортида наркотикларнинг рекорд даражадаги партияси тўхтатиб қолинди — 8,5 тонна (фото)

Тошкент халқаро аэропортида 8,5 тонна кўкнори олиб ўтилаётгани аниқланди. Улар ҳужжатда қандолат кўкнориси деб кўрсатилган 25 тонна уруғ ва сомонлар таркибида бўлган. Битта ҳолатда шунча гиёҳвандлик воситасининг аниқланиши божхона тизимининг 30 йиллик тарихида илк бор қайд этилди, дейилади хабарда.

«Ўлим ҳолатига олиб келишини билмаганмиз». Судланувчи — «Док-1 Макс» сиропи лабораториядан ўтказилмагани ҳақида

«Док-1 Макс» иши бўйича судланувчи сироп лаборатория текширувларидан ўтказилмаганини тан олди. Унинг айтишича, 12 йиллик фаолияти давомида Дори воситалари экспертизаси давлат марказида бирор марта ҳам дорилар текширилмаган, Адлия вазирлиги ва бошқа ташкилотлар эса эътироз ҳам билдирмаган.

Интерпол қидирувидаги икки нафар эркак БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Катта миқдордаги фирибгарлик содир этгани учун халқаро қидирувга берилган икки нафар эркак Абу-Дабидан Тошкентга экстрадиция қилинди.

Истанбулдаги отишма оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида икки жиноий гуруҳ ўртасида қуролли отишма содир бўлди. Оқибатда воқеа жойига яқин ҳудудда ишлаётган самарқандлик шахс яраланиб, касалхонада вафот этди. Унинг жасадини Ўзбекистонга юбориш учун ёрдам кўрсатилди.

2022 йилда бюджетдан ғалла учун жами 4 трлн сўм имтиёзли кредитлар ажратилди

Ўзбекистонда 2022 йилда бюджетдан ғалла учун 4 тлрн сўм имтиёзли кредит ажратилди, бу 2017 йилга нисбатан 3 баробарга кўп. Мева-сабзавотлар учун 1,1 трлн сўм миқдоридаги имтиёзли кредит берилди. Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш учун сўнгги йилларда 41 турдаги субсидия жорий этилган.

Академик Владимир Квинт Ўзбекистонга Сув ресурслари стратегиясини ишлаб чиқишда ёрдам беради

Бош вазир ўринбосари Жамшид Кучкаров академик Владимир Квинт билан Кузбасс стратегияси мисолида Ўзбекистоннинг 2030 йилгача cув ресурслари бўйича янги стратегиясини ишлаб чиқишни муҳокама қилди. «Вазият фалокатли эмас, ҳали икки-уч йил бор, бироқ жуда критик нуқтада», — деди Квинт.

Фарғонада газ «заправка» 5 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Олтиариқ туманидаги газ «заправка» 27 мингдан зиёд хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг газдан ноқонуний фойдаланиб, 5 млрд сўмлик зарар етказгани аниқланди.

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси U-23 Осиё кубоги саралашида Афғонистонни 8:1 ҳисобида мағлуб этди

Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-23 Осиё кубоги гуруҳ босқичида Афғонистонни 8:1 ҳисобида мағлуб этди. Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган ҳужумчи Ҳусайн Норчаев хет-трик қайд этди (фото ва видео)

Халқаро террорчилик ташкилотини тузган ўзбекистонлик эркак Сурияда ҳалок бўлди

«Катибат ул имом ал-Бухорий» халқаро террорчилик ташкилотига раҳбарлик қилган Ўзбекистон фуқароси Суриядаги жангларда ҳалок бўлди. У 2009−2010 йилларда Термиз шаҳрида «Жиҳодчилар жамоати»ни ҳам ташкил этганди.

Ўзбекистон тиббиётини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги мавжуд тўртта жамғарма бирлаштирилиб, Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилади.

Ўзбекистонда тиббий суғуртани 2026 йил охиригача тўлиқ жорий этиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда тиббий суғуртани 2026 йил охиригача тўлиқ жорий этиш режалаштирилмоқда. 2024 йилдан Давлат тиббий суғурта жамғармаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига ўтказилади, 2027 йилдан эса мустақил жамғармага айланади.

Фарғонада 13 ёшли йигит қўшнисининг машинасига зарар етказгани учун калтакланди

Фурқат туманида 13 ёшли йигит машина шиналарига зиён етказгани учун қўшниси томонидан калтакланиб, бош, пешана, бўйин каби соҳаларидан жароҳат олди. Терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Энг зарур маҳсулотлар савдоси ва транспортировкасида тўлиқ эркинлик тарафдоримиз — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция иштирокчиларига мурожаат йўллаб, Ўзбекистон энг зарур маҳсулотлар савдоси ва транспортировкасида тўлиқ эркинлик тарафдори эканини таъкидлади.

«Газета.uz»да эълон қилинган репортаж:

Иқлим ўзгариши, инновациялар, соғлом овқатланиш. Озиқ-овқат хавфсизлиги конференциясида нималар муҳокама қилинди?

Самарқандда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтмоқда. Бунга пандемия оқибатлари, глобал муаммолар ва қишлоқ озиқ-овқат секторидаги эски ёндашувларни қайта кўриб чиқиш туртки бўлди. Конференция ҳақида асосий маълумотлар — «Газета.uz» репортажида.