Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилади. Шавкат Мирзиёевнинг 6 сентябрдаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармони билан у 2024 йил 1 январдан иш бошлайди.

Жамғарма қуйидагиларни бирлаштириш орқали тузилади:

  • Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси;
  • Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси;
  • Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси;
  • Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси.

Тиббиётни ривожлантириш жамғармаси маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:

  • давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган 350 миллиард сўм миқдоридаги маблағлар;
  • спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган болаларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва дори воситаларини бепул етказиб бериш харажатлари учун давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;
  • иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш учун давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган 50 миллиард сўм миқдоридаги маблағлар;
  • ССВ тизимидаги муассасалар ва ташкилотларнинг бўш турган бинолари, кўчмас мулк объектлари ва ер участкаларини оммавий савдолар (аукцион)да сотишдан тушадиган маблағларнинг республика бюджетига ўтказиладиган 50 фоизи;
  • ССВ тизимидаги муассаса ва ташкилотларнинг мол-мулкини ижарага беришдан тушадиган тушумларнинг, Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг операцион харажатларини чегириб ташлаган ҳолда, маҳаллий бюджетларга ўтказиладиган 100 фоизи;
  • халқаро молия институтларининг, ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотларнинг грантлари ва техник кўмак маблағлари;
  • Ғазначилик хизмати қўмитаси томонидан жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
  • қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Жамғарма маблағлари нималарга сарфланади?

Тиббиётни ривожлантириш жамғармаси маблағлари қуйидагиларга сарфланади:

  • соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ва ССВ тизимидаги давлат тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, дастурий маҳсулотлар сотиб олиш ва ахборот-коммуникация тармоқларига техник хизмат кўрсатиш;
  • тиббий асбоб-ускуналар, компьютерлар, планшетлар, мультимедиа ва тармоқ қурилмалари, дастурий таъминотларни харидқилиш, ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш ва ривожлантириш;
  • соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ва вазирлик тизимидаги давлат тиббиёт муассасаларининг ходимларинихорижда тайёрлаш ва қайтатайёрлаш, шунингдек, ўқитиш, малака ошириш ва тажриба алмашишни республикада ташкил этиш учун хорижий мутахассисларни жалб этиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш;
  • соғлиқни сақлашни бошқариш органлари, шунингдек, вазирлик тизимидаги муассасалар ва ташкилотларнинг кадрларсалоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган тадбирларни молиялаштириш;
  • онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликлар бўйича юқори технологик мураккаб операцияларни амалга ошириш учун мутахассисларни, шу жумладан, хорижий мутахассисларни жалб қилиш;
  • маҳаллий ва хорижий экспертлар ва консалтинг ташкилотларини жалб қилиш, соғлиқни сақлаш соҳасидаги кенг кўламли вазифаларни амалга ошириш мақсадида экспертлик гуруҳи фаолиятини ташкил этиш ва молиялаштириш;
  • онкогематологик ва даволаш қийинбўлган касалликларга чалинган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун тегишли тиббиёт муассасаларини капитал ва жорий таъмирлаш, қуриш ва реконструкция қилиш, уларга асбоб-ускуналар, дори воситалари, тиббий буюмлар, лаборатория реактивлари ва бошқа сарфлаш воситаларини харид қилиш;
  • вазирлик томонидан тасдиқланган рўйхат асосида оғир касалликка чалинган етим болаларва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг республикада амалга оширилмайдиган жарроҳлик амалиётларини хорижий мамлакатларда ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;
  • онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларга республика ҳудудидаги давлат ванодавлат тиббиёт ташкилотларининг юқори технологик ташхис ва даволаш-профилактика хизматларини харид қилиш харажатларини қоплаш;
  • вазирлик тизими ходимларини ўқитиш, қайта тайёрлаш ва стажировкасини ташкил этиш, шу жумладан, хорижий мамлакатларга ташрифларини, Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида ўтказиладиган конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этишини, хизмат сафарига юборилишини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;
  • олий ва ўрта тиббиёт таълим муассасаларининг иқтидорли талабаларига махсус стипендиялар тўлашга сарфланадиган харажатларни молиялаштириш;
  • Тиббиётни ривожлантириш жамғармаси ва унинг дирекцияси, шунингдек, Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;
  • Вазирлик зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришга қаратилган бошқа тадбирларни ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати тузилмасида вазирлик бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони доирасида юридик шахс мақомига эга бўлмаган жамғарма дирекцияси ташкил этилади.

Жамғарма маблағлари унинг кузатув кенгаши қарорига асосан қатъий равишда ушбу фармонда кўрсатилган йўналишларга сарфланади. Жорий молия йилида фойдаланилмаган (ўзлаштирилмаган) маблағлари кейинги молия йилига ўтказилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Адлия вазирлигига бир ой муддатда Тиббиётни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомни ҳамда унинг кузатув кенгаши таркибини тасдиқлаш топшрилди.