9 июнь куни Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудидан ўтган М-34 Тошкент-Душанбе автомобиль йўлида ЙТҲ содир бўлди, дея хабар бермоқда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати.

Spark автомобили ҳайдовчиси ҳаракат давомида бошқарувни йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши тарафига чиқиб кетган ва шу йўналишдаги Damas билан тўқнашган. ЙТҲ оқибатида йўналишдаги 3 та автомобиль техник шикастланган.

1 нафар фуқаро — Spark ҳайдовчиси вафот этган. 8 нафар киши турли тан жароҳатлари олиб, шифохонага юборилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда мазкур ЙТҲ видеоси тарқалиб, унда 8 нафар одам вафот этгани айтилганди. Ушбу маълумот ўз тасдиғини топмаган.