«йтҳ» тегли мақолалар


Сурхондарёда Damas`нинг «тормози» ишламай қолиши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди
23 апрель 2024, 22:19

Сурхондарёда Damas`нинг «тормози» ишламай қолиши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

Бойсунда тик баландлик пайтида тўхташ тизимида носозлик юзага келган Damas йўл четидаги молхонага урилди. Оқибатда машина салонидаги 3 нафар ёш бола ва 3 нафар аёл ҳалок бўлди. Ҳайдовчи машинани 8 нафар йўловчи билан бошқарган, дейилади туман ЙҲХБ хабарида.

Қашқадарёда юқори тезликдаги Damas уриб юборган 1-синф ўқувчиси вафот этди
21 апрель 2024, 19:31

Қашқадарёда юқори тезликдаги Damas уриб юборган 1-синф ўқувчиси вафот этди

Шаҳрисабз шаҳрида пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган 1-синф ўқувчисини юқори тезликда келаётган Damas уриб юборди. Оқибатда бола шифохонада вафот этди, ҳайдовчи қамоққа олинди.

Фарғонадаги ЙТҲда 21 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлди
20 апрель 2024, 19:49

Фарғонадаги ЙТҲда 21 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлди

Фарғонанинг Марғилон шаҳрида қарама-қарши йўлакка чиқиб кетган Spark Volkswagen билан тўқнашди. Оқибатда ҳайдовчилардан бири ҳалок бўлди.

Жиззахда юқори тезликдаги Gentra уриб юбоган 2 ўқувчи вафот этди
19 апрель 2024, 09:34

Жиззахда юқори тезликдаги Gentra уриб юбоган 2 ўқувчи вафот этди

Ғаллаорол туманида юқори тезликда ҳаракатланган Gentra ҳайдовчиси йўл четидаги икки ўқувчини уриб юборди. ЙТҲ оқибатида болалар вафот этди, шунингдек, машина уриб кетган қорамол ҳам нобуд бўлди. Суриштирув давомида ҳайдовчи 4 ойда 11 маротаба қоида бузгани аниқланди.

Тошкентда 5 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
17 апрель 2024, 02:49

Тошкентда 5 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

16 апрель ярим тунда Тошкентнинг Шайҳонтохур туманида 5 та машина иштирокида тўқнашув юз берди. Жароҳат олганлар йўқ. ЙҲХБ суриштирув ишларини бошлади.

Жиззахда йўловчи автобус ариққа тушиб кетди
16 апрель 2024, 09:28

Жиззахда йўловчи автобус ариққа тушиб кетди

Шароф Рашидов туманида йўловчи ташувчи автобус ариққа тушиб кетди. Автобусда йўловчилар бўлмаган, ҳайдовчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Тошкентда Аctivist лойиҳаси муаллифи ЙТҲга учради
13 апрель 2024, 11:35

Тошкентда Аctivist лойиҳаси муаллифи ЙТҲга учради

Тошкентнинг Янги Ўзбекистон кўчасида Аctivist лойиҳаси муаллифи Ҳожиакбар Носиров бошқарувидаги BYD ЙТҲга учради. Унинг машинасига орқадан юқори тезликда келган Monza урилган. ЙҲХБ ҳодисада жами 3 машина иштирок этгани, ҳеч кимга жароҳат етмаганини маълум қилди.

Жиззахда автобус ва юк машинаси иштирокидаги ЙТҲда 2 киши ҳалок бўлди, 4 киши жароҳатланди
13 апрель 2024, 11:32

Жиззахда автобус ва юк машинаси иштирокидаги ЙТҲда 2 киши ҳалок бўлди, 4 киши жароҳатланди

Жиззахда Yutong автобуси Howo юк машинаси билан тўқнашди. Оқибатда икки киши воқеа жойида ҳалок бўлди, тўрт киши, жумладан, Франция фуқароси жароҳатланди.

Тошкентда 19 ёшли ҳайдовчи уриб юборган пиёда вафот этди
13 апрель 2024, 09:32

Тошкентда 19 ёшли ҳайдовчи уриб юборган пиёда вафот этди

Юнусобод туманида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган 19 ёшли ҳайдовчи 49 ёшли пиёдани уриб юборди. Оқибатда йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлди.

Тошкентдаги ЙТҲ оқибатида 3 ҳайдовчи жароҳат олди
12 апрель 2024, 11:01

Тошкентдаги ЙТҲ оқибатида 3 ҳайдовчи жароҳат олди

Янгиҳаёт туманида Bestune, Cobalt ва Damas автомашиналари тўқнашди. Оқибатда учала ҳайдовчи ҳам олган жароҳати сабабли шифохонага олиб кетилди.

Россияда автобус ағдарилиб кетиши оқибатида 2 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди
9 апрель 2024, 02:53

Россияда автобус ағдарилиб кетиши оқибатида 2 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Россиянинг Самара вилоятида ичида 66 киши бўлган автобус ағдарилиб кетди. Оқибатда 2 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, 20 га яқин киши жароҳат олди. Мамлакатнинг Россиядаги элчихонаси «вазият алоҳида назорат остида» эканини билдирди.

Андижонда 3 автомобиль иштирокидаги ЙТҲда 2 киши вафот этди
5 апрель 2024, 10:09

Андижонда 3 автомобиль иштирокидаги ЙТҲда 2 киши вафот этди

Хўжаобод туманида Cobalt йўлнинг қарама-қарши тарафига чиқиб кетиши сабаб Damas билан тўқнашди. ЙТҲ оқибатида икки машина ҳайдовчиси шифохонада вафот этди. Ҳодисада яна бир машина — «Москвич»га ҳам зарар етди.

Қозоғистондаги ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасади Сурхондарёга олиб келинди
5 апрель 2024, 05:17

Қозоғистондаги ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасади Сурхондарёга олиб келинди

Қозоғистонда ЙТҲга учраб, вафот этган 8 нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасади Сурхондарё вилоятига олиб келинди ва яшаган манзилларига юборилди. Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президентига жараёнда кўрсатилган ёрдам учун миннатдорлик билдирди.

Тошкентда 15 та автомобиль иштирокидаги ЙТҲда 2 киши жароҳатланди
4 апрель 2024, 13:40

Тошкентда 15 та автомобиль иштирокидаги ЙТҲда 2 киши жароҳатланди

Яшнобод тумани Махтумқули кўчасида «КамАЗ» ва 14 та енгил автомашина иштирокида ЙТҲ рўй берди. Жароҳат олган 2 кишига биринчи ёрдам кўрсатилди. Ҳодиса катта тирбандликни келтириб чиқарди.

Йирик ЙТҲ туфайли эски ТошМИ яқинида катта тирбандлик юзага келди (фото)
4 апрель 2024, 11:02

Йирик ЙТҲ туфайли эски ТошМИ яқинида катта тирбандлик юзага келди (фото)

Пойтахтдаги эски ТошМИ яқинидаги Махтумқули кўчасида иккита юк машинаси ва кўп сонли енгил автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлди — воқеа жойида бўлган «Газета.uz» мухбири 15 га яқин машинани санади. Марказ томон ҳаракат вақтинча тўхтаб қолди. Фото.

Қозоғистонда 8 нафар ўзбекистонлик ЙТҲда вафот этгани бўйича ҳукумат комиссияси тузилди
4 апрель 2024, 09:50 1

Қозоғистонда 8 нафар ўзбекистонлик ЙТҲда вафот этгани бўйича ҳукумат комиссияси тузилди

Президент топшириғига кўра, Қозоғистондаги ЙТҲда вафот этган 8 нафар ўзбекистонликнинг жасади Мудофаа вазирлигининг махсус ҳаво борти орқали ватанга қайтарилади. Уларни олиб келиш ва дафн маросимларини ўтказиш бўйича ҳукумат комиссияси тузилди.

Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲда саккиз нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
3 апрель 2024, 20:56

Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲда саккиз нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида носозлик туфайли қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган юк машинаси билан тўқнашув оқибатида Toyota микроавтобуси ҳайдовчиси ва унинг етти нафар йўловчиси — Ўзбекистон фуқаролари — ҳалок бўлди.

Тошкентдаги ЙТҲ оқибатида 2 ҳайдовчи жароҳатланди
1 апрель 2024, 09:43

Тошкентдаги ЙТҲ оқибатида 2 ҳайдовчи жароҳатланди

Чилонзор туманидаги Сеул кўчасида Nexia ва 2 та Cobalt иштирокида ЙТҲ юз берди. Икки ҳайдовчи жароҳатлангани учун шифохонага олиб кетилди.

Хоразмда юк машинаси билан тўқнашган Cobalt ҳайдовчиси ҳалок бўлди
31 март 2024, 12:14

Хоразмда юк машинаси билан тўқнашган Cobalt ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Тупроққалъа туманида Cobalt ҳайдовчиси бошқарув пайтида ухлаб қолиши сабабли ўзидан олдинда кетаётган Isuzu юк машинасига урилди. Оқибатда у воқеа жойида ҳалок бўлди, машина салонида бўлган икки киши шифохонага ётқизилди.

Жиззахда маст ҳолдаги Nexia 2 ҳайдовчиси уриб юборган 20 ёшли йигит вафот этди
29 март 2024, 09:46

Жиззахда маст ҳолдаги Nexia 2 ҳайдовчиси уриб юборган 20 ёшли йигит вафот этди

Фориш туманида маст ҳолда бўлган Nexia 2 ҳайдовчиси йўл четидаги 20 ёшли пиёдани уриб юборди. Ҳайдовчи жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатмай воқеа жойидан қочиб кетди, йигит шифохонада вафот этди. Марҳум Миллий гвардия ходими бўлган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг