Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳаво иссиқ бўлади, айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин

Ўзбекистонда иш ҳафтаси давомида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечалари +15…+20 даража, кундузи +35…+37 даражагача бўлади.

ХДП Ўзбекистон президентлигига номзод ва унинг дастурини тасдиқлади

Улуғбек Иноятов президентлик сайловларида ХДПдан номзод сифатида тасдиқланди. Партия қурултойида номзоднинг қиммат мол-мулк учун солиқ жорий этиш, судлов ҳайъати институтини ташкил қилиш ва бошқаларни назарда тутувчи дастури ҳам тасдиқланди.

Робахон Маҳмудова «Адолат» СДПдан Ўзбекистон президентлигига номзод этиб тасдиқланди

«Адолат» СДПдан президентлик сайлови учун Робахон Маҳмудова номзод сифатида тасдиқланди. Унинг сайловолди дастурида «Ижтимоий давлат-2030» дастурини ишлаб чиқиш, қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурталаш, йўл инфратузилмасини яхшилаш ва бошқалар кўзда тутилган.

Бойсунда депутат Ҳаж учун жамғарган маблағи ҳисобидан қишлоққа кўприк қуриб берди

Сурхондарё вилоятида Халқ депутатлари туман кенгаши депутати Рамазон Абдуллаев Ҳаж сафари учун жамғарган маблағи ҳисобидан Гуматак қишлоғида кўприк қуриб берди. Туман ҳокими депутатни ташаккурнома билан тақдирлади.

«Ҳар қандай хавфни бартараф этишимиз керак». Энергетика вазири — Ўзбекистонда АЭС қурилиши ҳақида

Ўзбекистон «Росатом» билан АЭС қуриш масаласини муҳокама қилишда давом этмоқда ва параллель равишда кичик атом реакторлари соҳасидаги ютуқларни ўрганмоқда. «АЭС қуриш давлат учун жуда жиддий мажбуриятдир. Биз ҳар қандай хавфни бартараф этишимиз керак», — деди энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов.

Ўзбекистонга бензин қаердан келади? Унинг ҳажми ва нархи ҳақида

2023 йилда Ўзбекистонга бензин импорти бир неча баробар ошди. Биринчи тўрт ойда 335,2 млн литр келтирилган бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан қарийб 2 баробар кўп. Импортнинг умумий қиймати 136,67 млн долларни ёки литри учун 0,4 центни ташкил этди. Импортнинг аксар қисми Россия ҳисобига тўғри келди.

Ўзбекистонда 4 ой ичида салкам 500 киши ЙТҲ қурбони бўлди

2023 йилнинг январь-апрель ойларида республикада 2144 та йўл транспорт ҳодисаси оқибатида 499 киши вафот этди.

Хоразмда ўқитувчи 3-синф ўқувчиларига шаҳвоний шилқимлик қилгани учун 5 суткага қамалди

Хонқа туманидаги мактабнинг 61 ёшли ўқитувчисига нисбатан 2 нафар 3-синф ўқувчисига шаҳвоний шилқимлик қилгани учун 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Nemolchi.uz лойиҳаси ишни қайта квалификациялашни талаб қилиб, педагог ўз қилмиши учун тўлиқ жазоланишини сўради.

Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсен ўйнайдиган Norway Chess турнирида иштирок этади

Гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов шахмат бўйича энг нуфузли турнирлардан бири — Norway Chess мусобақасида иштирок этади, унда Магнус Карлсен, Алириза Фирузжа ва дунёнинг бошқа кучли шахматчилари қатнашади.

Тошкентдаги боғчада болалар танасига ухламагани учун игна санчилгани аниқланди

Янгиҳаёт туманидаги 122-сонли боғчага амалиёт ўташ учун келган коллеж ўқувчиси ухламаган болаларнинг танасига игна тиқиб олгани аниқланди. У амалиётдан четлатилди, ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.

Андижонда каналга тушиб кетган қизни қутқармоқчи бўлган йигит ҳалок бўлди

Марҳамат туманида 20 ёшли йигит каналга тушиб кетган қизни қутқармоқчи бўлиб, ўзи чўкиб кетди. Қиз бошқа одамлар томонидан қутқарилди, йигитнинг жасади орадан 3 кун ўтиб топилди.

Бухорода эркак хотинини рашк сабаб пичоқлаб ўлдирди

Когон шаҳрида эр хотинини рашк сабаб пичоқлаб ўлдирди. Жанжални ажратмоқчи бўлган эркакнинг онаси ҳам жароҳат олди.

Оролнинг қуриган тубида Rally Muynak — 2023 экстремал автомобиль мусобақалари бўлиб ўтди

Мўйноқ, Устюрт текислиги ва Орол денгизининг қуриган тубида 25−28 май кунлари IV халқаро Rally Muynak — 2023 экстремал автомобиль мусобақалари бўлиб ўтди ва ғолиблар аниқланди.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақолалар:

Нима ўқиймиз? Тадбиркор Фируз Аллаев тавсия қилади

«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этишга қаратилган «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Сара асарлар, ўқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган китоблар рўйхати ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсияларини сизга етказамиз.

Нима кўрамиз? Блогер Нодир Нишонов тавсия қилади

Яхши кино — яхши китобдек. Айни дамда, бири иккинчисига халал бермайди. «Газета.uz» вақтни мазмунли ўтказишга кўмаклашмоқ ниятида «Нима кўрамиз?» лойиҳасини бошлади. Кўрилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган фильмлар ҳақида киноижодкорлар, журналистлар, жамоат фаолларининг тавсияларини сизга етказамиз.