Сурхондарё вилояти Бойсун туманида яшовчи Халқ депутатлари туман кенгаши депутати Рамазон Абдуллаев Ҳаж сафари учун жамғарган маблағи ҳисобидан ўзи яшайдиган Гуматак қишлоғида кўприк қуриб берди, дея хабар қилмоқда ЎзА.

Қайд этилишича, Рамазон Абдуллаевга туман ҳокимлиги ҳам ёрдам бериб, темир-бетон материалини етказиб берган.

«Бойсун тумани Гуматак қишлоғи аҳолиси, айниқса, мактаб ўқувчилари тоғли ҳудуддаги сойга баҳор фасли сел келганда қишлоқ марказига қатнашда жиддий қийинчиликларга дуч келаётган эди. Сой устида ёғин-сочинли кунларда нафақат пиёдалар балки, оғир юк машиналари ҳам хавфсиз ҳаракатланадиган кенг, мустаҳкам кўприк барпо этилди», — дейилади хабарда.

Кўприкнинг очилиш маросимида Бойсун тумани ҳокими Баҳодир Шукуров депутат Рамазон Абдуллаевга туман ҳокимлиги ва кенг жамоатчилик ташаккурномасини топширди.

Фото

кўприк, хаж

кўприк, хаж

кўприк, хаж