Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 2023 йилга қадар хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан ходимлари қандай совғалар қабул қилганини очиқлади. Бу агентлик сайтида илк бор эълон қилинган Совғалар реестрида кўрсатиб ўтилган.

Унга кўра, шу вақтгача қиймати 14 млн 570 минг сўмлик 8 та совға агентликка ҳадя қилинган. Уларнинг барчасини ташкилот директори Акмал Бурхонов қабул қилган.

коррупцияга қарши курашиш агентлиги, совғалар реестри

коррупцияга қарши курашиш агентлиги, совғалар реестри
Фото: Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Улардан тўрттаси стол устига қўйиладиган сувенир бўлса, яна тўрттаси деворга осиладиган расмдир. Сувенирларнинг энг қиммати Миср Маъмурий назорат идораси томонидан юборилган (нархи 3,2 млн сўм). Қолган 3 таси Қирғизистон омбудсмани (1 млн 420 минг сўм), Қозоғистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (1 млн 650 минг сўм), Афғонистон Коррупцияга қарши курашиш комиссияси томонидан (1 млн 350 минг сўм) берилган.

Деворга осиладиган расмни эса Озарбайжон Коррупцияга қарши курашиш бош бошқармаси (1,4 млн сўм), Қозоғистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори (1 млн 450 минг сўм), Тожикистон Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши курашиш агентлиги (1,6 млн сўм ва 2,5 млн сўм) юборган.

Берилган ҳадяларнинг қийматини Совғалар реестрини юритиш давлат органининг хўжалик бўлинмаси савдо дўконлари, интернет ҳамда бошқа манбалар ва усуллар орқали ўрганиб чиққан ва унинг ўртача қийматини киритган.