Болгариянинг София шаҳрида ўтган бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг 2-босқичида ўзбекистонлик Тахмина Икромова 1 та олтин ва 2 та бронза медалларини қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

У олтин медалга тасмадаги машқда сазовор бўлди. Тўпдаги дастурда эса бронза медалига эга чиқди. Шунингдек, ушбу босқич доирасида кўпкураш йўналишида ҳам бронза медали билан тақдирланди.

Тасма:

  1. Тахмина Икромова (Ўзбекистон) — 30.900;
  2. Элжана Таниева (Қозоғистон) — 30.900;
  3. Барбара Домингос (Бразилия) — 30.650.

бадиий гимнастика, тахмина икромова

Тахмина Икромованинг тўпдаги дастурдан сўнг олган бронза медали / Фото: МОҚ

Тўп:

  1. Стилияна Николова (Болгария) — 35.000.
  2. София Рафаэли (Италия) — 33.150.
  3. Тахмина Икромова (Ўзбекистон) — 31.750.

Тахмина Икромова аввалроқ Грецияда ўтган Жаҳон кубогининг 1-босқичида кумуш медални ҳам қўлга киритганди.

Спортчи ушбу муваффақиятига булавада бажарган дастурида эришди. Унинг чиқиши ҳакамлар томонидан 31.700 балл билан баҳоланди.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг якуний — 3-босқичи 14−16 апрель кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.