5 март куни Ўзбекистон ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти томонидан мамлакат бўйлаб «Хавфсиз ҳаёт учун» вело ва пиёда юриш марафони ўтказилди.

Тадбир иштирокчилари нур қайтарувчи жилетлар кийиб, асосан йўл ҳаракати хавфсизлигига оид «Хавфсиз йўллар тарафдоримиз», «Умр тезликдан муҳимдир», «Йўлларда болаларни асранг» каби плакатларни кўтарди. Шунингдек, улар орасида «Зўравонликка қаршимиз», «Коррупцияга қаршимиз» ва «Stop безорилик» плакатлари ҳам бор эди.

Айрим ҳудудларда эса ЙТҲда шикастланган автомобилларни олиб кетаётган анъанавий «тарғибот автокарвони» ташкил этилди.

Марафон олдидан интернетда пиёдалар нур қайтарувчи сариқ жилетларни кийиши зарурлиги бўйича муҳокамалар бўлди. «Газета.uz» билан гаплашган экспертларнинг таъкидлашича, хавфсизлик Vision Zero тамойилларини амалга ошириш, яъни йўл-транспорт ҳодисалари, жумладан, пиёдалар билан ЙТҲлар эҳтимолини камайтирадиган кўчаларни тўғри лойиҳалаш орқали таъминланиши керак.

Ҳатто Тошкент шаҳрининг аксар марказий қисмларида ҳам пиёдалар ўтиш жойларида светофорлар йўқ ёки ишламаяпти, йўл белгилари етишмайди, пиёдалар ўтиш жойлари нотўғри ташкил этилган.

Фото

иив жамоат хавфсизлиги департаменти, марафон

иив жамоат хавфсизлиги департаменти, марафон

иив жамоат хавфсизлиги департаменти, марафон

иив жамоат хавфсизлиги департаменти, марафон

иив жамоат хавфсизлиги департаменти, марафон

иив жамоат хавфсизлиги департаменти, марафониив жамоат хавфсизлиги департаменти, марафониив жамоат хавфсизлиги департаменти, марафон
иив жамоат хавфсизлиги департаменти, марафон