Тошкент шаҳридаги «Юнусобод спорт мажмуаси» мезбонлик қилган дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнири ниҳоясига етди, дея хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Дунёнинг 49 мамлакатидан иштирок этган 360 дан ортиқ спортчилар ўртасидаги баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси Япониядан сўнг умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади. Учинчи ўрин эса Австрия мамлакати дзюдочиларига насиб этди.

дзюдо, катта дубулға

Хусусан, ўзбеккистонлик спортчилар 3 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза, жами 8 та медалга сазовор бўлди.

Олтин медаль:

  • -73 кг: Муроджон Йўлдошев;
  • -90 кг: Давлат Бобонов;
  • +100 кг: Алишер Юсупов.

Кумуш медаль:

  • -66 кг: Сардор Нуриллаев.

Бронза медаль:

  • -60 кг: Достон Рўзиев;
  • -66 кг: Муҳриддин Тиловов;
  • -81 кг: Мусо Собиров;
  • -70 кг: Гулноза Матниязова.

Таъкидланишича, бу «Катта дубулға» турнирларида медаллар сони бўйича Ўзбекистон терма жамоаси учун янги рекорд ҳисобланади. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Францияда ўтган дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнирида 7 нафар бўлиб қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси 2 та бронза медални қўлга киритганди.