2−11 март кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида биринчи марта қарлар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Унда иштирок этган ўзбекистонлик таэквондочилар жами 14 та медални қўлга киритди. Ўзбекистон карлар жамияти «Газета.uz»га спортчиларнинг эгаллаган ўринлари ҳаиқда маълумот берди.

Мусобақада Қозоғистон, Қирғизистон, Эрон, Жанубий Корея, Япония, Ироқ, Мўғулистон ва Ўзбекистон жами 8 та давлат иштирок этади. Мазкур Осиё карлар терма жамоалари спортнинг таэквондо WТ, дзюдо, юнон-рум кураши ва эркин кураш каби спорт турлари бўйича 75 та медаллар жамланмаси учун ўзаро курашишади.

Ўзбекистон делегациясидан спортнинг фақат таэквондо туридан 13 нафар спортчи қатнашди. Улар мусобақада муносиб иштирок этиб, 3 та олтин, 2 та кумуш, 9 та бронза медалига эга чиқди.

2 март, қиз болалар ўртасида спарринг бўйича:

-67 кг: Шаҳноза Ҳайитқулова — 1-ўрин;

-49 кг: Дилбар Тожибоева — 3-ўрин;

-46кг: Асал Ҳайитбоева — 3-ўрин;

-53 кг: Шаҳризода Нуриддинова — 3-ўрин;

-57 кг: Гўзал Эшмирзаева — 5-ўрин.

Пумсее бўйича:

Робия Мираскарова — 3-ўрин;

Асадбек Турдалиев — 3-ўрин;

Таэквондонинг ушбу тури ҳужум ва мудофаа техникаси мажмуаси бўлиб, маълум бир кетма-кетликда қўл ва оёқ техникасининг комбинациясини тақдим этиш, ҳаёлий рақиб билан дуэлни назарда тутади. Пумсее мусобақалари қоидалари индивидуал ва синхрон жамоавий мусобақаларда қўлланилади.

Жуфтлик баҳсларида:

Робия Мираскарова — 3-ўрин;

Асадбек Турдалиев — 3-ўрин.

3 март куни, ўғил болалар ўртасида ўтказилган спарринг баҳсларида:

-54 кг: Анвар Холбоев — 1-ўрин;

-63 кг: Шохруз Абдураҳмонов — 1-ўрин;

-80 кг: Дониёр Тошмирзаев — 2-ўрин;

-68 кг: Муҳаммад Усмонов — 2-ўрин;

-74 кг: Хожиакбар Саидмуродов — 3-ўрин;

-58 кг: Ўткирбек Турдалиев — 3-ўрин.

Осиё чемпионатида совриндор бўлган спортчилар 2024 йили Хорватияда ўтказиладиган Жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади. Бундан ташқари яхши рейтинг очколарини тўплаганлар автоматик тарзда кейинги Сурдлимпиада ўйинларига йўлланма олади. Спортчилар 6 март куни Бишкек-Тошкент парвози орқали ватанга қайтиши белгиланган.