Ўзбекистон барча нефть ва газ конларини Россияга бермаган — энергетика вазири

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Ўзбекистон барча газ ва нефтга оид эксклюзив ҳуқуқни Россияга қарашли компанияга 35 йилга бергани ҳақидаги маълумотни рад этди. «Эксплуатацияда бўлган конларнинг асосий қисми «Ўзбекнефтгаз»га тегишли», — деди у.

Шавкат Мирзиёев БМТ вакили Наталья Германни қабул қилди

Ўзбекистон президенти БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича Минтақавий маркази раҳбари лавозимидаги миссиясини якунлаётган Наталья Германни қабул қилди.

Олий таълим вазири ишсиз битирувчилари кўп бўлган университетлар ёпилишини билдирди. Муносабатлар

«Ишга жойлашмаган битирувчилари кўп бўлган нодавлат олий ўқув юртлари сифатсиз таълим берувчи муассаса сифатида тан олинади ва уларнинг фаолияти тугатилиши мумкин», — деди Ўзбекистон олий таълим вазири Иброҳим Абдураҳмонов. Баёнот тармоқларда танқидларга сабаб бўлди. Вазирлик бунга жавоб қайтарди.

Тошкентда аҳолидан коммунал хизматлар учун йиғилган 158,5 млн сўмни ўзлаштирган ширкат аниқланди

Яккасарой туманида яшовчи фуқаролардан коммунал тўловлар учун йиғилган 158,5 миллион сўмни ўзлаштирган хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.

Қорақалпоғистон инвестиция ва ташқи савдо вазири лавозимига Азамат Отеулиев тайинланди

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари — инвестиция ва ташқи савдо вазири лавозимига Отеулиев Азамат Абилкасимович тайинланди.

Ўзбекистон энергетика вазирига ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон ҳукумати департаментини бошқарган Акмал Жуманазаров энергетика вазири ўринбосари бўлди.

Фарғонада турк компанияси 1000 МВт қувватга эга фотоэлектр станцияси қуриши мумкин

Туркия компанияси Фарғона вилоятида 1000 МВт қувватга эга фотоэлектр станциясини қуриши мумкин. Инвесторларга уларни қуриш учун учта туманда жой танлаш таклиф қилинди.

Ҳарбий прокуратура Тошкент вилоятида ҳарбий хизматчининг ўлимида жиноят таркибини аниқламади

Тошкент шаҳри ҳарбий прокуратураси ҳарбий хизматчи Миржалол Имомовнинг ўлим ҳолатини ўрганиб, унда бирор шахснинг ҳаракатларида жиноят таркибини аниқламади. Терговгача текширув материалларига кўра, у ўз жонига қасд қилган. Шу билан жиноий иш қўзғатилиши рад этилди.

Сурхондарёда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланганларга суд ҳукми ўқилди

Термиз туманида гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланган 4 нафар шахсга ҳукм ўқилди. Уларга 12 йилдан 14 йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

2023 йилда Орол денгизининг 100 минг гектар қуриган майдонида ўрмонзорлар барпо этилади

Жорий йилда Орол денгизининг қуриган 100 минг гектар майдонида ҳимоя ўрмонзорлари ташкил этилади. Ҳукумат фармойишига кўра, бунинг учун бир қанча жамғармалар, тижорат банклари ҳамда Қорақалпоғистон бюджетининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан 25 млрд сўм йўналтирилади.

«Ер усти ҳалқа йўли» метро йўналиши бир кунга ёпилади

18 февраль куни Тошкент метрополитенининг «Дўстлик-2» бекатидан то «Қўйлиқ» бекатигача бўлган қисми техник ишлар сабаб ишламайди. Ҳаракат 19 февралдан яна тикланади.

Сенатор Бахтиёр Сайфуллаев 72 ёшида вафот этди

Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси, сенатор Бахтиёр Сайфуллаев 72 ёшида вафот этди. У 2017−2020 йилларда Ўзбекистон маданият вазири лавозимида фаолият юритган.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақолалар:

Тарих сохталикларидан холи китоб — «Бобурнома»ни нега ўқимаймиз?

Шоҳ Бобурнинг дурдона мемуарини тўлиқ ўқиганлар кам. Аксаримиз дарсликдаги парчалар билан кифояланганмиз. Тили, услуби қийинлигини баҳона қиламиз. Лекин орамизда шундай ўқувчилар борки, фарзандларининг исмларини Бобур мирзога атаб қўйган. «Газета.uz» ана шундай китобхонлар билан суҳбатлашди.

«Диққат, диққат, радиоузелдан гапирамиз!». Ўзбекистонда радио фаолияти қандай бошланган?

Ўзбекистонда радио эшиттиришлар қачондан бошланган? Дастлабки радио эшиттириш қанча давом этгану, унда нималар эфирга узатилган? Ўзбекистондаги илк радиосухандон ким? 13 февраль — Бутунжаҳон радио куни муносабати билан «Газета.uz» Ўзбекистонда радионинг бошланғич даври тарихини ҳикоя қилади.

Ёшлар нима хоҳлайди?

Ёшлар давлат ва жамиятдан нима истайди? YouTube’даги «Улар» лойиҳасининг янги сони шу мавзудаги муҳокамаларга сабаб бўлди. Кўпчилик давлатдан эркинлик ва қонун устуворлигини таъминлашни, жамиятдан эса шахсий ҳаётга «бурун суқмаслик»ни сўраган. «Газета.uz» ёшларнинг фикрларини бир саҳифага жамлади.