Азамат Отеулиев Абилкасимович Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари — инвестиция ва ташқи савдо вазири лавозимига тайинланди. Бу хақида Вазирлар Кенгаши ахборот хизмати хабар берди.

Бунга қадар у Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси масъул ходими лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2023 йил 1 январдан Ўзбекистонда ҳукуматга бўйсунувчи мустақил ижро этувчи ҳокимият органлари сони 61 тадан 28 тага қисқартирилганди. Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги сифатида қайта ташкил қилинган эди. Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ахборот хизмати раҳбари Бектурсин Хожановнинг «Газета.uz»га маълум қилишича, Қорақалпоғистонда бу вазирлик номи ҳали ўзгармаган.