«Мен танилишим керак, дерди. Тириги эмас, ўлиги танилди» — Янгиҳаётда ўлдирилган 12 ёшли қиз ҳақида

Тошкентда бедарак йўқолган 12 ёшли қизнинг мурдаси 1 февралга ўтар кечаси ўзи яшаган уй олдидан топилганди. Қизни қидириш ишларида уни ўлдиришда гумон қилинаётган қўшни йигитнинг ўзи ҳам қатнашган. Қизнинг онаси президентга мурожаат қилиб, айбдорга «энг олий жазо» тайинланишини сўради.

Нукус воқеаларининг яна 39 нафар иштирокчиси устидан суд 6 февраль куни бошланади

Қорақалпоғистон воқеаларининг яна 39 нафар иштирокчиси устидан суд жараёни 6 февралда бошланади. Айбланувчилар ЖКнинг «талончилик», «оммавий тартибсизликлар», «ноқонуний ўқотар қурол сақлаш» ва бошқа моддаларида айбланмоқда. Баъзи айбланувчиларнинг қаердалиги бир неча ой давомида номаълум эди.

Қорақалпоғистонда фуқароларнинг фойдаланилмаётган буюмларини эҳтиёжмандларга тарқатиш акцияси бошланди

Ёшлар ишлари агентлигининг Қорақалпоғистон бошқармаси фуқароларнинг фойдаланилмаётган буюмларини эҳтиёжмандларга тарқатиш бўйича акцияни бошлади. Бошқарманинг Нукусдаги биноси олдига «саховат контейнери» ўрнатилди. Одамлар келтирган буюмлар шу ерда тўпланиб, эҳтиёжмандларга етказиб берилмоқда.

Метан «заправка»ларга 5 баробар кўп газ етказиб берилади — президент

Шавкат Мирзиёев ҳафта давомида газ қуйиш шохобчаларига газ етказиб бериш ҳажми 5 баробарга оширилганини маълум қилди.

Ўзбекистон ЕОИИ мамлакатлари билан ўзаро ташувларни соддалаштиришга интилмоқда

Евросиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида Ўзбекистон ЕОИИ мамлакатлари ўртасидаги тариф ва нотариф тўсиқларини бартараф этиш, бозорларга киришни соддалаштириш бўйича келишув тузиш ва яшил ҳамда экспресс йўлаклар орқали божсиз схемаларини шакллантиришни қўллаб-қувватлади.

Сирдарёда 1,3 МВт қувватга эга фотоэлектр станцияси ишга туширилди

Сирдарё ИЭСда қуввати 1,3 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди. Бу эса қўшимча 2,3 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш ҳамда йилига 750 минг куб метр табиий газни тежаш имконини беради.

Январда электрдан 5,6 млрд сўмлик ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Январь ойида Ўзбекистонда 33 мингдан ортиқ хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг бўлган 5,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш бўйича 511 та ҳолат аниқланди, деб хабар берди Энергетика вазирлиги.

Жиззахда 4 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Улардан икки нафари талаба бўлган. Ҳодисага иситиш тизимининг табиий газдан фойдаланиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид экани сабаб бўлгани айтилмоқда.

Тошкентда Анҳор канали бўйидаги объект қурилиши тўхтатилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги Анҳор канали бўйида объект қурилиши давом этаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Жамоатчилик бунга қаршилик билдирди. Қурилиш вазирлигининг маълум қилишича, компания бир неча огоҳлантиришга қарамай жараённи давом эттирган. Ҳозирда қурилиш ишлари тўхтатилди.

Андижонда 5 ёшли қиз шифокорлар айби билан вафот этгани айтилмоқда

Балиқчи тумани тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимида 5 ёшли қиз вафот этгани айтилмоқда. Ҳолат бўйича бирлашма шифокорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Покистон ва Хитой элчилари Ўзбекистондаги миссиясини якунлади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов миссиясини якунлаётган Покистон ва Хитой элчилари билан учрашди. Вазир элчилардан ҳамкасбларига салом етказишни сўради.

Тошкентда 22 ёшли йигит диний қўшиқларни тарқатгани учун 5 йилга қамалди

Техника университети 4-курс талабаси диний қўшиқларни танишлари орасида тарқатгани учун беш йилга озодликдан маҳрум этилди. Диний қўмита хулосасига кўра, ақидапарастлик ғоясига асосланган ушбу нашидани Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ва тарқатиш тақиқланади.

Тошкентда аёллар ўртасида қиличбозлик бўйича Жаҳон кубоги босқичи ўтказилади

Пойтахтда 10−12 февраль кунлари қиличбозлик бўйича аёллар ўртасида Жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтади. Унда йигирмадан ортиқ давлат вакиллари иштирок этади.

«Иккинчи хотин» учун техника реклама қилинган баннерлар олиб ташланди

Mobile Retail (Elmakon бренди)нинг «иккинчи хотин» учун техника реклама қилинган баннерлари демонтаж қилинди, деб хабар берди Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси. Давлат идораси буни реклама тўғрисидаги қонунга зид деб баҳолади.

Ўзбекистонда дам олиш кунлари бироз ёғингарчилик кузатилади

Ўзбекистонга Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кечалари 0…+5 даража, кундузи +5…+10 даража атрофида бўлади. Ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади.

Хоразмда фермер ноқонуний сунъий кўл ташкил қилиб, нобудгарчиликка йўл қўйгани айтилмоқда

Хоразмда фермер хўжалиги раҳбари 7,3 гектар суғориладиган ерда ноқонуний сунъий кўл ташкил қилганликда гумонланмоқда. Бунинг ортидан у нобудгарчиликка йўл қўйиб, давлатга 1,8 млрд сўм зарар етказган. Унга нисбатан жиноят иши очилди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Украина элчиси билан учрашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов Украинанинг фавқулодда ва мухтор элчиси Микола Дорошенко билан учрашди. Мулоқотда турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон 2022 йилда енгил автомобилларни энг кўп Хитойдан импорт қилди

Ўзбекистон 2022 йилда 34 та давлатдан енгил автомобил импорт қилди. Статистика агентлигига кўра, энг кўп машина Хитойдан (11 159 дона) олиб келинган. Кейинги ўринларда Корея, Қозоғистон ва Россия қайд этилган.