Ўзбекистон 2022 йилда 34 та хорижий давлатлардан енгил автомобиллар импорт қилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.

Агентликнинг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар орасида Хитой биринчи ўринни эгаллади — 11 159 та.

Кейинги ўринларда қуйидаги мамлакатлар келтирилган:

  • Корея — 9414 дона;
  • Қозоғистон — 7208 дона;
  • Россия — 1499 дона;
  • АҚШ — 555 дона;
  • Япония — 157 дона;
  • БАА — 128 дона;
  • Германия — 125 дона.

Аввалроқ, Ўзбекистон 2022 йилда хориждан қиймати 69,8 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 2180 дона электромобиль импорт қилгани ҳақида хабар берилган эди.