Сирдарё ИЭСда қуввати 1,3 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди, дея хабар бермоқда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Мазкур станция «On-Grid» режимида ишлайди, йилига қўшимча 2,3 млн кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради ҳамда 750 минг куб метр табиий газ иқтисод қилинишига эришилади.

Бунинг натижасида ёнилғи ресурслари тежалиб, атмосферага зарарли газларнинг чиқишини камайтириш имкони яратилади, дейилади хабарда.

Айни пайтда қуёш фотоэлектр санцияси қуёш радиациясига қараб ўртача 800 кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқармоқда.