Ижтимоий тармоқларда «Балиқчи тумани тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимида 5 ёшли қизнинг ўлимига сабабчи бўлганлар қонун олдида жавоб бериши керак» сарлавҳали хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Андижон вилояти прокуратураси муносабат билдирди.

Келтирилишича, ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан 2022 йил 30 декабь куни тиббиёт бирлашмаси шифокорларига нисбатан Жиноят кодексининг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Маълумот учун, юқорида келтирилган жиноятни содир этиш беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.