6 февраль куни соат 10.00 да Бухоро вилоят суди биносида 39 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланади, дея хабар қилди Ўзбекистон Олий суди матбуот хизмати.

Ушбу жиноят иши Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Даулетбай Разов раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилади.

Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра судланувчилар:

  • А. Мырзамбетов;
  • Д. Надирбаев;
  • П. Эсенгелдиев;
  • К. Эшжанов;
  • М. Пирлепесов;
  • А. Сариев;
  • Н. Бауетдинов;
  • А. Шарапов;
  • О. Мамутов;
  • Р. Досымбетов;
  • А. Алланазаров;
  • Н. Дуйсенбаев;
  • К. Бекполатов;
  • Р. Баимбетов;
  • К. Бахиев;
  • И. Сапаров;
  • А. Омирзаков;
  • Н. Байлепесов;
  • А. Жумабеков;
  • Н. Хабипов;
  • З. Пиржанов;
  • З. Таджимуратов;
  • О. Досназаров;
  • Т. Исмаилов;
  • И. Полатов;
  • Ш. Аширбеков;
  • Д. Раманов;
  • Р. Султаниязов;
  • А. Хожаназаров;
  • Е. Канаатов;
  • О. Курбанов;
  • Р. Жумабаев;
  • А. Наурызбаев;
  • Н. Генжебаев;
  • И. Аитмуратов;
  • А. Есемуратов;
  • К. Бегалиев;
  • М. Рахманов;
  • А. Сейтмуратов.

«Газета.uz» маълумотларига кўра, рўйхатдаги айбланувчиларнинг бир қисмининг қаерда экани бир неча ой давомида номаълум эди. Айбланувчилар орасида журналист, ЎзА мухбири Есимкан Қанаатов ҳам бор.

Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра, улар ЖКнинг 104 (қасддан баданга оғир шикаст етказиш), 166 (талончилик), 244 (оммавий тартибсизликлар), 244−1 (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш), 247 (Ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, ўқотар қуролнинг
асосий қисмларини, портловчи моддаларни, портлатиш воситаларини ёки портлатиш қурилмаларини қонунга хилоф равишда эгаллаш) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Барча судланувчиларга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Қайд этилишича, суд жараёни очиқ тарзда ўтказилиб, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар учун суд мажлисларини видеоконференцалоқа воситасида тўғридан-тўғри кузатишга мўлжалланган ҳамда барча техник шароитлар яратилган матбуот зали ташкил этилган.

Декабрь ойи ўрталарида Бош прокуратура Нукус воқеалари бўйича айбланувчилар бўйича маълумотларни очиб бериш чақириғига жавобан уларнинг умумий сони 171 нафарни ташкил этгани, яна 39 кишига дахлдор иккинчи жиноят иши бўйича тергов якунланаётганини ҳақида хабар берган эди.

Эслатиб ўтамиз, 31 январт куни суд Нукус воқеалари бўйича биринчи ҳукмларни эълон қилди: Даулетмурат Тожимуратов 16 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Лолагул Каллихонова 8 йилга шартли озодликдан маҳрум этилди. Азамат Нуратдинов, Ахмет Сметуллаев ва Азамат Турданов ҳам суд залидан озод этилди. Қолганларига озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш жазоси тайинланган.