Mobile Retail (Elmakon бренди)нинг «иккинчи хотин» учун техника реклама қилинган барча баннерлари демонтаж қилинди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, реклама

Аввалроқ компания мамлакатнинг айрим ҳудудларида Elmakon маиший техника интернет дўконининг ««Иккинч хотин»га ғамхўрлик қилинг», «Маҳрга техника сўранг» чақируви билан реклама баннерларини ўрнатган эди. Қўмита томонидан сурати эълон қилинган баннерларда автомобиллар учун жиҳозлар — автомобиль сигнализацияси ва радиоси рекламасини кўриш мумкин.

Қўмита хабарига кўра, «Реклама тўғрисидаги» қонуннинг 16-моддасига асосан, реклама ва ахборот воситаларидан фойдаланган ҳолда миллий ва оилавий анъаналарга, шунингдек аҳлоқ ва маънавиятнинг умум қабул қилинган нормаларига зид бўлган шакллар, иборалар ва образлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.

рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, реклама

Шу муносабат билан қўмита компанияга бундай мазмундаги реклама баннерларини олиб ташлаш бўйича кўрсатмалар берди. Ҳозирда уларнинг барчаси олиб ташланди, дейилади қўмита баёнотида.