«Митинглар тўғрисидаги қонун лойиҳаси тез кунларда қайтадан жамоатчилик муҳокамасига қўйилади» — ИИВ

2019 йилда ишлаб чиқилган, бироқ қабул қилинмаган Митинглар тўғрисидаги қонун лойиҳаси қайтадан жамоатчиликка тақдим этилади, дея маълум қилди ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов. У митинглар Конституция, МЖтК, ЖК ва ВМнинг 205-cонли қарорига таяниб, тартибга солинаётганини айтди. Аслидачи?

Ўзбекистоннинг 2023 йил учун давлат бюджети лойиҳаси ҳануз парламентга киритилмади

Ўзбекистоннинг 2023 йилги давлат бюджети 15 декабрга қадар қабул қилиниши керак эди, бироқ лойиҳа ҳануз жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилмади ва парламентга киритилмади. Ҳукумат кетма-кет тўртинчи йил муддатларни бузмоқда.

БМТ Ўзбекистон президенти таклиф этган резолюцияни қўллаб-қувватлади

БМТ Бош ассамблеяси Шавкат Мирзиёев таклиф этган «Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни жадаллаштиришда парламентларнинг ролини кучайтириш тўғрисида»ги резолюцияни қўллаб-қувватлади. Дунёнинг барча қитъаларидаги 80 та давлат ҳужжатнинг ҳаммуаллифлари бўлди.

Сурхондарёда тўртта туманнинг электр таъминоти корхоналари раҳбарларига жиноят иши қўзғатилди

Сурхондарёнинг Музработ, Қизириқ, Шеробод ва Узун тумани ЭКТ раҳбарлари ва бошқа мансабдорлар умумий ҳисобда давлатга 7 млрд сўмдан зиёд зарар етказгани маълум бўлди. Ҳозирда ҳолатлар бўйича тегишли моддалар билан жиноят ишлари қўзғатилди.

АҚШ Ўзбекистонда диний эркинлик борасидаги ислоҳотлар давом этишига умид қилмоқда

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов АҚШнинг Халқаро диний эркинлик бўйича элчиси Рашад Ҳусайн билан учрашди. Элчининг таъкидлашича, мамлакатда диндорларнинг ўз эътиқодларини ифода этишлари учун янада кенгроқ шароитлар яратиш радикал қарши курашга ёрдам беради.

Қозоғистонда январда Ўзбекистон элчихонасига погром уюштирган эркак судланди

Жорий йилнинг январь ойида маст эркак Остонадаги Ўзбекистон элчихонасига бостириб кириб, катта миқдорда зарар етказган эди. Унга уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, етказилган зарар миқдори ундирилди, шунингдек, ичкиликбозликдан мажбурий даволаниш белгиланди.

«Нима учун ҳокимлар 70−80% корхоналарда 1 нафардан ходим ишлаётгани билан бирор марта қизиқиб кўрмаган?» — президент

Ўзбекистоннинг 47 та туманида 70−80 фоиз корхоналарда ишчилар сони 1 нафарни ташкил этмоқда. Президент бунинг учун ҳокимларни танқид қилиб, нима учун корхоналар ижтимоий солиқ ставкаси туширилганига қарамасдан, «адолатли солиқ тўлашга» ўта олмаётганини сўради.

Блогер Олимжон Хайдаров суд қарори устидан апелляция шикояти берди

Митинглар ташкил этиш ва ўтказиш тартибини бузиш, ёлғон ахборот тарқатишда айбланиб жаримага тортилган блогер Олимжон Ҳайдаров суд қарори устидан апелляция шикояти берди. Депутат Расул Кушербаевнинг маълум қилишича, мавжуд бўлмаган тартиб бўйича жавобгарликка тортиш қонунга зиддир.

Туркманистон Ўзбекистонга энергия тақчиллигининг бир қисмини қоплашга ёрдам беради

Ўзбекистон Туркманистондан табиий газ импортини ошириш бўйича келишувга эришди. Уч ой ичида 1,5 млрд куб метрга яқин газ импорт қилиниши режалаштирилган, бу эса қиш мавсумида тақчилликни қоплашга ёрдам беради.

Онкология марказининг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти филиаллари сотувдан олинди

Ноябрь ойида Республика онкология маркази ва унинг Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилояти филиаллари электрон-онлайн аукционга қўйилганди. Маълум бўлишича, марказнинг икки филиали сотувдан олинган, марказнинг ўзи янги комплексига кўчиб ўтади.

Тошкентда холасининг ўғлини ўлдирган эркак 11 йилга озодликдан маҳрум этилди

Чилонзор туманида икки қариндош эркаклар ўртасида жанжал чиқиб, бири иккинчисини пичоқлаб, ўлдириб қўйди. Суд айбланувчига нисбатан 11 йилга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади.

Ўзбекистонда учта қуёш фотоэлектр станциясини қуриш бўйича тендер ғолиблари аниқланди

Бухорода Masdar компанияси, Наманганда GD Power — Powerchina консорциуми ва Хоразмда Voltalia компанияси умумий қуввати 500 МВт бўлган станцияларни қуриб, электр энергиясини етказиб бера бошлайди.

Тошкентда эркак дўкондан 42 млн сўмлик сариёғни ўғрилаганликда гумонланмоқда

Бир ярим ой давомида Чилонзор туманидаги озиқ-овқат дўконидан 42,3 миллион сўмлик бир неча қадоқ сариёғ ўғрилангани маълум бўлди. Савдо шохобчанинг доимий мижози ўғирликда гумон қилинмоқда.

Давлат органлари ва ташкилотларида гендерга оид аудит ўтказилади

Президент айрим қонунларга ўзгартиш киритиш бўйича ҳужжат имзолади. Энди давлат ташкилотларида гендерга оид аудит ўтказилади. Бунда аёллар ва эркаклар сони нисбати ўрганилади, тенгликни таъминлаш бўйича ҳолат баҳоланади. Шунингдек, қонунчиликка амал қилинган ҳолда янги таклифлар ишлаб чиқилади.

Тошкентга янги автобуслар, жумладан 2018 йилда хариди тақиқланган Isuzu`лар олиб келинди

Президент топшириғидан сўнг Тошкентга 20 та MAN ва 100 та Isuzu автобуслари келтирилиб, ҳайдовчилар қабули ҳақида эълон берилди. ИИВ автопаркидан яна 30 та Isuzu топширилди. Бироқ Isuzu`лар ногиронлиги бўлган шахслар учун мослаштирилмагани сабабли 2018 йилдан уларни сотиб олиш тақиқланганди.

Ўзбекистонда дам олиш кунлари илиқ об-ҳаво кузатилади

«Ўзгидромет» прогнозларига кўра, дам олиш кунлари об-ҳаво қуёшли ва илиқ бўлиши кутилмоқда. Кундузи ҳаво ҳарорати +5…+12 даражани, кечалари −3…+2 даражани ташкил этади. Республика бўйлаб айрим жойларга туман тушиши мумкин.

Руслан Нурудинов иккинчи марта жаҳон чемпиони бўлди

Колумбиядаги жаҳон чемпионатида оғир атлетикачи Руслан Нурудинов -109 кг вазн тоифасида умумий ҳисобда 397 кг тош кўтариб, 3 йўналишда (даст кўтариш 177 кг, силтаб кўтариш 220 кг ва умумий ҳисоб) олтин медалларни қўлга киритди. У 2013 йилда ҳам умумий 425 кг тош кўтариб мутлақ устунликка эришганди.

Фарғонада Туркия инвестицияси ҳисобига «Ақлли йўл» тизими жорий этилади

Фарғонада Туркиянинг 10 млн доллар инвестицияси ҳисобига «Ақлли йўл» тизими жорий этилади. Вилоят ҳокимлигининг қайд этишича, тизим йўл-транспорт ҳодисаларининг, жароҳат олиш ва ўлим ҳолатларини 90 фоизгача камайтириш имконини беради. У инсон омилисиз, қуёш энергияси ёрдамида ишлаши айтилмоқда.

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 285 сўмгача тушди

Тижорат банклари 16 декабрь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 220 — 11 270 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 285 сўм.