Республика онкология марказининг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти филиаллари муайян муддатга сотувдан олинди, дея хабар қилмоқда ЎзА.
Республика онкология маркази биноси сотувда, марказ янги қурилаётган онкология комплексига кўчиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, бу уч муассаса янги комплексни қуриш харажатларини қоплаш учун «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали электрон-онлайн аукционга қўйилганди (1, 2, 3).
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Марказ ва унинг икки филиали янги қурилаётган онкология комплексига кўчиб ўтиши режалаштириланди. Тошкентнинг Шифокорлар кўчасида қад ростлаётган мажмуанинг қуриш ишлари Вазирлар Маҳкамасининг ёпиқ қарори билан Mimar Group компаниясига топширилган.