Чилонзор тумани ИИО ФМБга 1 декабрь куни келиб тушган хабарга кўра, жорий йилнинг 15 октябрдан 30 ноябрь кунигача бўлган вақт оралиғида, номаълум шахс, шу тумандаги дўконларнинг биридан жами 42 320 000 сўмлик сариёғни ўғирлаб кетгани маълум бўлди, дея хабар қилмоқда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинган ҳамда дўконга харидор сифатида келиб юрган 33 ёшли Я.Ю. аниқланиб, қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.